Хитой истеъмолчилар ассоциацияси таклифига биноан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари Хитойда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Хитой истеъмолчилар ассоциацияси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат икки давлат фуқароларининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, электрон тижорат соҳасидаги трансчегаравий мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Томонлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш, аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, электрон тижоратда истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш ва бозорда адолатли рақобатни ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олди.

Меморандумни имзолаш маросимида Хитой истеъмолчилар ассоциацияси вице-президенти, Хитой коммунистик партияси қўмитасининг масъул вакили Ган Лин хоним, шунингдек, Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ходимлари иштирок этди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради