30 октябрь – 13 ноябрь кунлари Самарқандда ўтказилиши белгиланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бугун Самарқанд халқаро туризм марказида ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши ўз ишини бошлади.
Йиғилишни ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси этиб сайланди.
У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой экани ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.

Йиғилишда ёшлар сиёсати ривожланиши, давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, барқарор ривожланиш, инклюзивлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА