Пойтахтимиздаги “Заковат” аренасида архив тизими ташкил этилганининг 106 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Ўзархив” агентлиги кубоги бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда вазирлик, идоралар ва “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда миллий архивлар ходимлари иштирок этди.

[gallery-25967]

Ўйин ҳар бири 12 та саволдан иборат бўлган 2 та турда ўтказилди. Жами 24 та саволдан иборат бўлди. Жамоанинг ҳар бир саволга берилган тўғри жавоби учун бир баллдан берилди. Ўйинда энг кўп балл олган жамоалар ғолиб бўлди.

Ғолиб жамоалар эгаллаган ўрнига мос равишда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архивчилар “Заковат”да беллашди