Сирдарё туманидаги адвокатлик бюроси адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳозирда Ховос туманидаги 8-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган фуқарони Сирдарё туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш ҳамда кейинчалик жиноят ишини судда унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат 4500 АҚШ доллари ва 6 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, адвокат жиноят ишига гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адвокатлик қасамёдига содиқ бўлмаган адвокат