Литва ҳукумати Беларусь билан чегарадаги ўтиш жойларини бутунлай ёпиш режасини тайёрламоқда. Бу қарор мамлакат пойтахти Вилньюс ҳудудида уч кун кетма-кет учувчи “сигарет ташувчи шарлар” туфайли парвозлар тўхтатилганидан сўнг қабул қилинди.

Ўтган ҳафта охирида ўлка ҳаво ҳаракати хавфсизлиги хизматлари самолётлар устидан учаётган номаълум шарларни аниқлаган. Шундан сўнг, Вильнюс аэропорти уч марта вақтинча ёпилди, парвозлар бекор қилинди ва йўловчилар бошқа шаҳарлар орқали манзилига йўналтирилди

Шарлар Беларусдан ноқонуний сигаретларни ташиш учун ишлатилаётгани гумон қилинмоқда. Литванинг Медининкай ва Шалчининкай чегара ўтиш пунктлари шу пайтгача кундузи бир неча соатга, кечаси эса 24 соатлик тўлиқ ёпилиш режимини эълон қилди.

– Биз хавфсизликни таъминлаш учун Беларусь билан чегарани номаълум муддатга ёпиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаб қўйдик, -деди ўлка бош вазири Инга Ругиниене ўз баёнотида.

Унинг айтишича, фақат дипломатлар, дипломатик почта ва Европа Иттифоқи фуқаролари учун кириш истисно тариқасида рухсат этилади. Якшанба куни тунда мамлакат миллий хавфсизлик комиссияси йиғилиш ўтказиб, учувчи шарлар масаласини “гибрид таҳдид” сифатида баҳолади.

Маълумот ўрнида: Литва — НАТО ва Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб, у РФ эксклави Калининград ҳамда Москва иттифоқчиси Беларусь билан чегарадош.

Экспертлар фикрича, Беларусдан келаётган “сигаретли шарлар” нафақат контрабанда воситаси, балки Европанинг хавфсизлик тизимини синовдан ўтказувчи сиёсий ишора ҳам бўлиши мумкин.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарлар” можароси: Литва Беларусь билан чегарани ёпмоқда