Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича "German Sparkassenstiftung for International Cooperation" ташкилоти қисқа муддатли эксперти Себастян Хелд Бойсун туманида бўлиб, лойиҳа доирасида ҳамкор сифатида танланган 1-политехникум ҳамда “Феруза Ҳунарманд” ва “Шахриназ Дримс” масъулияти чекланган жамиятларининг миллий ҳунармандчилик йўналишидаги ишлари билан яқиндан танишди.

Ҳамкорлар билан суҳбатлашиб, лойиҳа доирасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. 

Таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириб, ёшларнинг амалиёт ва малака ошириш имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирди.

Мафтункор тоғлар қўйнидаги Бойсун тумани ўтмишдан ўзининг ноёб миллий санъати, миллий қадрият ва анъаналари, нафис ҳунармандчилиги билан ҳам жаҳонга танилган. Туманда сақланиб қолган нодир урф-одатларни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириб, корхоналарнинг маҳаллий ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, шунингдек, миллий қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"German Sparkassenstiftung for International Cooperation" эксперти Бойсунда