ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги “Янги Ўзбекистон” боғи яқинида 5 гектар майдонда Амир Темур боғларининг намунаси ташкил этилади.

– Бу ҳудуд Зарафшон дарёси яқинида жойлашгани боис тупроқ намлиги юқори ва кўчатлар тез ўсади, – дейди Самарқанд вилоят давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи Илҳом Йиткиров. – Шу пайтгача бу жойдан фойдаланилмаган, бўш турган эди. Ҳудудда боғ яратиш учун унумдор тупроқлар тўшалди, сув тармоғи тортилиб, томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилди. 

Лойиҳа доирасида Амир Темур бобомизнинг Самарқандда барпо этган тўққизта боғининг кичик намунасини яратиш кўзда тутилган. Боғда 27 турдаги 4 мингдан зиёд манзарали дарахт ва бута кўчатлари, жумладан, каштан, япон сафораси, дуб, лола дарахти, атиргул, лаванда ҳамда маҳаллий дарахт кўчатлари ўтқазилади. Шунингдек, боғ ҳудудида аҳоли сайр қилиши учун йўлаклар ташкил этилади, ўриндиқлар ўрнатилади. 

Янги боғ нафақат шаҳар аҳолиси учун янги дам олиш маскани, балки ёшлар учун экологик таълим ва табиатни асраш маданиятини шакллантириш марказига айланади. Бу ерда мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун амалий машғулотлар, экологик тадбирлар, кўчат экиш акциялари доимий равишда ташкил этиб борилади. 

ЮНЕСКО анжумани доирасида халқаро форум иштирокчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу боғда кўчат экиш тадбири ўтказилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур боғларининг кичик намунаси яратилади