Афғонистон билан чегара яқинида юз берган тўқнашувларда 5 нафар покистонлик аскар ва 25 нафар жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Покистон армиясига таяниб, Al Jazeera хабар берди. Маълум қилинишича, жангарилар 24-25 октябрь кунлари Афғонистондан Покистоннинг шимоли-ғарбий чегарасидаги Куррам ва Шимолий Вазиристон ҳудудларига ўтишга уринган. Покистон “Толибон” ҳукуматини “Афғонистон ҳудудидан фаолият юритаётган қуролли гуруҳларга қарши чора кўрмаётганликда” айблаган.

Россия ядровий двигателли “Буревестник” қанотли ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда президент Владимир Путин Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов билан учрашувда маълум қилди. Путиннинг сўзларига кўра, қуролли кучлар стратегик ҳужум кучлари машғулотларини ўтказди. Унда “учта таркиб — стратегик ядровий кучларнинг барча компонентлари” бўйича ўқув-жанговар учиришлар бажарилди ва қурол намуналар синовдан ўтказилди. Россия президенти “Буревестник”ни ноёб ишланма деб атади:

“Бу дунёда ҳеч кимда йўқ маҳсулот. Бу қуролни қўллашнинг мумкин бўлган усулларини аниқлаш ва қуролли кучларда жойлаштириш учун инфратузилмани тайёрлашни бошлаш керак”, деди Россия раҳбари.

Лувр хавфсизлик хизмати ходимларидан бири музейга тушган ўғрилар билан тил бириктирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда терговга яқин манбаларга таяниб, The Telegraph хабар берди. Музей ходими қимматбаҳо буюмлар тунаб кетилишидан олдин ўғрилар билан алоқада бўлгани айтилмоқда. Жиноятчилар музей хавфсизлик тизими ҳақидаги махфий ички маълумотни олдиндан қўлга киритган. Улар айнан шу маълумотлар асосида бинога киришга муваффақ бўлган. Париж прокурори Лоре Бекко ҳам полиция мазкур версияни, яъни жиноятчиларга Лувр ходими ёрдам берган бўлиши эҳтимолини текшираётганини тасдиқлади.

Украина ҳарбийлари 26 октябрь куни Россиянинг Белгород шаҳридаги сув омбори тўғонига зарба берди. Бу ҳақда Украина армиясининг учувчисиз тизимлар кучлари қўмондони Роберт “Мадяр” Бровди хабар берди. Бровди маълумотларига кўра, ҳужумга учраган Белгород сув омбори ёрилиб кетган, биринчи зарбадан бошлаб сув сатҳи 100 сантиметрга пасайган. Баъзи рус тилидаги Telegram каналлар сув омборига ҳужумлар уч кундан буён давом этаётганини ёзмоқда. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков “сув фақат 10 дан ортиқ шахсий томорқаларни қисман босганини, уйлар сув остида қолмаганини” айтди.

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Ғазода етим болалар учун бошпана ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда фаластинлик фаол Самер Синижлави хабар берди.

У мазкур маълумотни Германияда Candid Foundation томонидан ташкил этилган онлайн конференцияда эълон қилган.

“Анжелина Жоли Ғазо секторида етимлар учун катта SOS қишлоғини яратиш ниятидан хабардорман”, деди Синижлави.

Урушдан вайрон бўлган Ғазони қайта қуриш 80 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қурилиш ишлари узоқ йиллар давом этиши мумкин. Келгуси ойда Қоҳирада бўлиб ўтадиган реконструкция конференцияси хусусий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган, чунки харажатларни ҳукуматларнинг ўзи қоплай олмайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/27QX2wg9eXE" title="XALQARO DAYJEST" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)