Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғинида UZTELECOM кўмагида қурилган янги тоза ичимлик суви шохобчаси ишга туширилди.
Мазкур лойиҳа компаниянинг аҳоли турмуш даражасини юксалтириш ва мамлакатнинг ҳудудларини ривожлантириш дастурининг муҳим қисмига айланди.UZTELECOM ташаббуси туфайли қишлоқ аҳолиси энди соғлиқ ва фаровонликнинг асосий шартларидан бири ҳисобланган тоза ва хавфсиз ичимлик сувидан доимий равишда фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Шохобча ёнида жойлашган 12-мактаб ўқувчилари учун бу иншоот алоҳида аҳамият касб этади. Бу ерда таълим олаётган 456 нафар бола, жумладан 199 нафар бошланғич синф ўқувчиси энди ҳар куни хоҳлаган пайтда ичимлик сувидан бемалол фойдалана олади.
Тоза сув таъминоти лойиҳаси UZTELECOM компаниясининг жамиятга нисбатан масъулиятли муносабатининг намунаси ва Ўзбекистон ҳудудларининг барқарор ривожланишига қўшган ҳиссасидир.
UZTELECOM мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида аҳолини қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва турмуш сифатини оширишга қаратилган ижтимоий ташаббуслари амалга оширишни давом эттирмоқда.
UZTELECOM — доимо Сизга яқин бўлган оператор!