O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбарининг Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳи – “Европа” биносида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашувининг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Депутатлар етакчилар томонидан имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни юқори баҳолади. Ушбу кенг қамровли ҳужжат Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ҳамкорлигининг нафақат ҳуқуқий асосларини кенгайтириши, балки янги кун тартибини шакллантириши таъкидланди.

Шунингдек, барча даражаларда фаол, сермаҳсул мулоқот ва алмашинувлар амалга оширилаётгани эътироф этилди. Ташриф арафасида Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг “Глобал дарвоза” иккинчи форумида иштирок этди.  

Шу билан бирга, Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув натижасида энергетика, кимё, муҳим минераллар, логистика, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида умумий қиймати 10 миллиард евродан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Фракция аъзолари бу натижалар мамлакатимиз тараққиётида, иқтисодиёт ривожида муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида қайд этди.

 Муҳокамаларда депутатлар ЕИ билан иқтисодиётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ҳамкорлик партия ва унинг депутатлик корпуси томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
O‘zLiDeP Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди