Жорий йилнинг 28-30 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик – MiningMetals Uzbekistan 2025” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бу ҳақда “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси бош директори ўринбосари Ойимхон Бобожонова қуйидагиларни гапириб берди:

– Маълумки, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш иқтисодий ривожланишнинг асосидир. Хомашё ва юқори сифатли қайта ишланган маҳсулотлар – металл прокат, қувурлар ва бошқа материаллар билан таъминлаш иқтисодиётнинг барча тармоқларининг фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг доимий ўсишига ҳисса қўшади.

Табиий ресурсларга бой мамлакат бўлган Ўзбекистоннинг тоғ-кон сектори ҳам ўз саноатини турли хомашё билан таъминлаш, ҳам экспорт етказиб беришни амалга ошириш ва кўпайтириш борасида барқарор ривожланмоқда. Мамлакат раҳбарияти соҳани ривожлантиришга, янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш учун шароит яратишга, ишлаб чиқаришнинг экологик тозалиги ва энергия самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратмоқда.  

Шу ишлар ижросида ташкил этилаётган “MiningMetals Uzbekistan” халқаро кўргазмаси ҳам соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади. У кон-металлургия соҳаси мутахассислари, тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда ихтисослашган агентликлар учун ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишнинг истиқболли вариантларини кўриб чиқиш имкониятини беради. Бу йил кўргазмада 15 мамлакат, яъни Буюк Британия, Германия, Канада, Корея Республикаси, Латвия, Мўғулистон, Россия, Туркия, Хитой, Чехия, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистондан 150 дан ортиқ компания иштирок этади.

Кўргазма  "Тоғ-кон иши" ва "Металлургия ва машинасозлик" бўлимларидан иборат. "Тоғ-кон иши" бўлимида фойдали қазилмалар қазиб олиш ва қайта ишлашнинг барча босқичлари учун кенг қамровли ечимлар, жумладан, майдалаш, саралаш ва фрезалаш ускуналари, бурғилаш қурилмалари ва асбоблари, флотация камералари, насослар ва фильтрлар, қум ювиш ва сувсизлантириш ускуналари, оммавий материалларни ташиш, конвейер тизимлари, очиқ турдаги ва ер ости кончилик учун ихтисослаштирилган ускуналар, шунингдек, конларни автоматлаштириш ва рақамли мониторинг қилиш технологиялари намойиш этилади.

"Металлургия ва машинасозлик" бўлимида металлургия корхоналари учун кенг турдаги ускуналар ва технологиялар, рақамли дастурий бошқариш дастгоҳлари, прокатлаш ва қуйиш ускуналари, пўлат қуйиш заводлари учун кранлар, фильтрлаш ва аспирация тизимлари, мойлаш-совитиш суюқликлари, геотехника ва қурилиш эҳтиёжлари учун материаллар, шунингдек, чиқиндилар ва иккиламчи металларни қайта ишлаш ечимлари тақдим қилинади. Очиқ экспозицияда ташриф буюрувчилар қурилиш ва кончилик ускуналари, бурғилаш қурилмалари, экскаваторлар, телехендлерлар ва фильтр-прессларини кўришлари мумкин.  

Бу йил бирлашган стенд доирасида иштирок этаётган маҳаллий тоғ-кон саноати ва металлургиянинг флагманлари экспозицияси муҳим ўринни эгаллайди.  Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Навоийуран” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ кабилар шулар жумласидан.

Анъанага кўра, еттинчи марта кўргазма доирасида “Ўзбекистон халқаро кон-металлургия форуми – UIMF 2025” бўлиб ўтади. "Келажакнинг тоғ-кон саноати: ресурслар ва стратегиялар" мавзусидаги ушбу форумда ҳукумат вакиллари, соҳа раҳбарлари,  йирик ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар, молия институтлари ва халқаро экспертлар иштирок этади. Нуфузли тадбир “Congresses of Central Asia - CCA” халқаро компанияси томонидан ташкил этилади.

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ-кон ва металлургия соҳаси бўйича рақамли ечимлар тақдим этилади