Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 11-13, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўзйўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
ЎзА