Нидерландиянинг Хогевен шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “Hoogeveen Open-2025” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ғолибликни тантана қилди.

Дунёнинг 19 мамлакатидан 224 нафар шахматчи иштирок этган баҳслар сарҳисобига кўра, ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов “Open” гуруҳида 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллаши ортидан рейтинг кўрсаткичига +18.5 балл қўшишга муваффақ бўлди.

Мазкур турнирда қатнашган яна бир маҳоратли шахматчимиз Ортиқ Ниғматов 6,5 очко билан 5-ўриндан жой эгаллади. У рейтинг кўрсаткичига +7.4 балл қўшишга эришди.

Мукофот жамғармаси 11 минг 600 еврода иборат турнирда 2-ўринни 7 очкога эга ҳиндистонлик Сандипан Чанда банд этган бўлса, 3-ўрин яна бир Ҳинд вакили Харикришнанга тегишли бўлди. У ҳамюртимиз Ниғматов сингари 6.5 очко жамғарган эди. Бироқ қўшимча кўрсаткичлар эвазига совринли ўринга кўтарилди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчимиз Нидерландия турнири ғолиби