Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 14 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронзага етди.
Кечаги беллашувларда Омадбек Отабеков (таэквондо WT, -63 кг), Асадбек Турдибоев (муай-тай, U15, -51 кг), Музаффар Норхўжаев (муай-тай, U17, -54 кг), Паризода Талабова (енгил атлетика, найза улоқтириш) ва Анастасия Силченкова (енгил атлетика, 3000 метр) олтин медални қўлга киритган бўлса, Асадбек Самандаров (таэквондо WT, -55 кг) кумуш медаль билан тақдирланди.

Бокс бўйича ўтган чорак финал баҳсларида Назокат Мардонова, Қумринисо Муҳаммадова, Рушанабону Исоева, Улбосин Жалғасбаева, Абдуғани Ёрқинжонов зафар қучиб, ярим финалга чиқди.

Бугун, 27 октябрь куни мусобақанинг 7 йўналишида вакилларимиз баҳсларга киришади.

Маълумот ўрнида: III Осиё ўйинларида Хитой делегацияси 34 та олтин, 24 та кумуш ва 11 та бронза медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилаётган бўлса, спортчиларимиз жами 28 та медаль билан иккинчи поғонада бормоқда. Таиланд вакиллари эса 13 олтин, 12 кумуш ва 5 бронза медаль тўплаб, кучли учликдан жой олган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА