Баҳрайнда ўтказилаётган III Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги кун беллашувларида ҳамюртларимиз бокс, муай-тай, оғир атлетика, таэквондо WT, киберспорт, волейбол, енгил атлетика, футзал, от спорти ва велоспорт баҳсларида иштирок этади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, куни кеча Ўзбекистон делегацияси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғарди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Аваз Анваров (ММА, -50 кг.), Аҳаджон Муҳторов (таэквондо WT, -73 кг.) ва Рушанахон Равшанова (таэквондо WT, -55 кг.) олтин медални қўлга киритган бўлса, Иброҳим Ботиров (ММА, -55 кг.) кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Камронбек Қодиров (ММА, -65 кг.), Абдулборий Абдуғафуров (ММА, -70 кг.), Шодиёна Раҳмоновa (енгил атлетика, 400 метрга тўсиқлар оша), Абдураҳмон Мамажонов (енгил атлетика, узунликка сакраш), Достон Абдувалиев (муай-тай, -45 кг., U15), Шаҳруз Давронов (муай-тай, -45 кг., U15) ва Жасмина Очилова (муай-тай, -45 кг., U15) каби спортчиларимиз шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.

Айни пайтда делегациямизнинг ҳисобида 9 тадан олтин ва бронза, 4 та кумуш медаллари бор.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА