Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, хусусан, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Чунки бугун дунёда аёллар орасида энг кўп учрайдиган касалликлардан бири кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони бўлиб, ҳар йили минглаб ҳаётларни хавф остига қўймоқда. Шу боисдан, 2025 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми нафақат тиббий жамоатчилик, балки бутун жамият учун катта аҳамиятга эга бўлди.

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан ташкил этилди.

Тадбир мамлакатимизда “Кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш ойлиги”нинг якуний босқичи сифатида ўтказилди.

“Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми онкологик касалликларга чалинган аёлларга эрта ташхис қўйиш, даволаш, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада самарали ташкил этишга қаратилди. Унда 500 нафардан ортиқ етакчи онкологлар, гинекологлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусий сектор ҳамда бемор аёллар иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Туркия, Грузия каби давлатларнинг нуфузли онкология марказлари вакиллари ҳам қатнашиб, илғор тажрибалар билан ўртоқлашдилар. Бу эса мамлакат тиббий тизими учун янги имкониятлар ва ҳамкорлик йўналишларини очди.

Форумда аёллар саломатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Мисол учун: “Тана. Вақт. Ҳаёт” фотокўргазмаси – кўкрак бези саратонидан соғайган ёки даволанаётган аёлларнинг жасорати ва умидини акс эттирувчи бўлиб, ўзи ҳам ушбу ташхис билан юзлашган фотограф Наталья Илина томонидан тақдим этилди.

“Ўзгариш” лойиҳаси – саратон билан курашаётган аёлларга ўзини гўзал ва кучли ҳис қилиш имкониятини берди.

Онкопсихологик ёрдам дастури – ноябрдан январгача бепул онлайн ва офлайн семинарлар, арт-терапия ва гуруҳ машғулотлари ташкил этилиши режалаштирилди.

Ахборот портали ва подкастлар серияси – аҳолининг онкологик касалликлар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш, ишончли манбалар орқали маълумот тарқатиш мақсадида яратилган янги платформа сифатида ишга туширилди.

Бу ташаббусларнинг барчаси жамиятда аёлларга нисбатан эътибор ва меҳрни кучайтириш, соғлом ҳаёт маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

[gallery-25928]

Форум доирасида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташаббуси билан олис ҳудудларда яшовчи аёллар учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чоралари муҳокама қилинди. Натижада халқаро грантлар ҳисобидан мамлакатга беш дона замонавий маммограф аппарати олиб келинди.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик шифокорлар гуруҳи АҚШнинг етакчи онкология марказида малака ошириш курсларида қатнашиб, мультидисциплинар жамоавий иш услубини ўрганиши белгиланди. Бу тажриба кейинчалик маҳаллий тиббиёт амалиётига жорий этилиши режалаштирилган.

Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди. Қарор асосида 2025–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланган бўлиб, у қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: аёллар орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, скрининг дастурларини кенгайтириш, тиббий асбоб-ускуналарни модернизация қилиш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва аҳолининг соғлом турмуш тарзи бўйича хабардорлигини кучайтириш.

Бу дастур мамлакатда аёллар саломатлигини миллий хавфсизлик даражасида ҳимоя қилиш концепциясининг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилади.

“Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми – бу шунчаки тиббий тадбир эмас, балки аёллар ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий ҳаракатдир. Бу ташаббус орқали яна бир бор исбот бўлдики, саратон касаллиги ҳақида гапириш қўрқинчли эмас, аксинча, ҳаётни сақлаб қолиш учун зарур қадам.

Форумда иштирок этган шифокорлар, мутахассислар, халқаро экспертлар ва энг муҳими, бу касалликка дуч келган аёллар ўз тажрибалари билан бошқаларга умид улашдилар. Уларнинг ҳикоялари – бу кураш, жасорат ва ҳаётга муҳаббатнинг энг ёрқин тимсолидир.

Бугун Ўзбекистонда аёллар учун тиббий ёрдам, эрта ташхис ва психологик қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга чиқмоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар орқасида инсонийлик, ғамхўрлик ва меҳр бор.

Шундай экан, ҳар бир аёл ўз соғлиғига эътиборли бўлиши, мунтазам кўрикдан ўтиши ва энг кичик белгиларни ҳам эътиборсиз қолдирмаслиги лозим. Чунки эрта ташхис – бу нафақат ҳаётни сақлаб қолиш, балки умидни, куч ва келажакни асраб қолишдир.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

Носиржон Ҳайдаров,Ўктам Ҳайитов(сурат)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эрта аниқла – ҳаётни сақла”: Ўзбекистонда аёллар саломатлиги йўлида янги саҳифа