Маълумки, таълимнинг дастлабки бўғини ҳисобланган болалар боғчалари фарзандларимизнинг билим ва кўникмаларни эгаллашида муҳим пойдевор ҳисобланади. Сурхондарё вилоятида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 февралдаги “2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Бойсун туманининг чекка ҳудудларидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига олиб келиш ҳамда уйларига олиб бориб қўйиш учун махсус болалар автобуси ажратилган. Мактабгача таълим тизимини янада қулай ва тенг имкониятга эга қилиш мақсадида ушбу автобус Бойсун туманидаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига хизмат кўрсатади. 

[gallery-25918]

Тўда маҳалласидаги болалар илгари боғчагача бориш учун 8-10 километрдан ортиқ масофани босиб ўтар, қишда лой йўлларда қийналар эди. Айрим ота-оналар эса масофа узоқлиги сабаб фарзандларини боғчага бера олмаган.  Эндиликда эса болалар ҳар куни тарбиячилар ҳамроҳлигида хавфсиз автобусда боғчага бориб, машғулотлар якунида бехавотир уйларига қайтади.

Бу ташаббус нафақат болалар хавфсизлигини, балки ота-оналар учун қулайликни ҳам таъминламоқда. Муҳими, мактабгача таълимга қамров даражаси ошмоқда.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/O3Pc_RLXm_U?si=ZCztqmhj6dGFq6O8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган сурат ва видео

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудуд болалари боғчага махсус автобусда қатнамоқда (видео)