Сенатга Германия Федератив Республикаси Бундестагининг Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси Штефан Маер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Аъзамхўжаев билан учрашувда икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, “Германия - Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи билан қўшма тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги стратегик шериклик ҳамкорлиги ҳар томонлама фаол ривожланаётгани таъкидланди.

Ш.Маер Ўзбекистон Германиянинг Марказий Осиёдаги ишончли ҳамкори эканини таъкидлаб, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, қонунчилик ва ҳуқуқ, фуқаролик жамияти ҳамда аҳоли фаровонлиги соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги тадбирлар доирасида ҳамкорлик ва ҳамфикрлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш, парламент вакиллари ўртасида қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назоратини амалга оширишда тажриба алмашиш юзасидан келишувга эришилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Германиянинг Марказий Осиёдаги ишончли ҳамкори экани таъкидланди