Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё. Мумтоз адабиётимиз ўз хазинасида кўплаб дуру-гавҳарларни, ҳикматли сўзларни сақлайди. Фақат унга етмоқ учун китобхон албатта чуқур билим, зеҳн ва юксак тафаккурга эга бўлиши лозим. Бу тафаккурни устозлар ўгитларидан, таҳлилларидан, илмий изланишларидан билим оламиз.

Ўз умрини шогирдлар камолотига бағишлаган серқирра ижод соҳиби, таниқли педагог Ҳамиджон Ҳомидий  адабиёт хазинасидан ҳикмат излаб, бой мерос қолдирган устозлардан эди. Мумтоз адабиётимизни чуқур ўрганиб, ундаги маъно ва сатрларда яширинган сирларни шогирдларига улашиб, адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўша олган инсон эди. “Авесто”дан бошланадиган ва бугунги кун адабиёт дарғаларининг асарларигача бўлган катта даврни қамраб олган улкан илмий мерос кўп йиллар давомида ёшлар учун маёқ вазифасини ўтайди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида адабиётшунос олимнинг 90 йиллигига бағишлаб,  “Мумтоз адабиётнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-назарий анжуман ташкил қилинди. Шу баҳонада Республикамиздаги таниқли олимлар, адабиётшунослар, илмий тадқиқотчилар турли мавзуларда  ўз илмий изланишлари хулосаларини тақдим қилдилар ва ҳамкасблари билан йиллар давомида мумтоз адабиётимизда тўпланиб қолган муаммолар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиб олдилар.  

Анжуман давомида устознинг “Авесто”ни ўрганишда яратиб кетган илмий мерослари таҳлил қилинди. Маърузаларда Алишер Навоийнинг мумтоз асарларидаги маърифат, қаҳрамонлари образи, 19-20 асрларда ўзбек адабиётида юзага келган янги муҳит, адабиётнинг тарбиявий усуллари каби ўнлаб йўналишлардаги илмий изланишлар натижалари тақдимот қилинди. Ҳар бир олимнинг фикрлари тингланди. Республикамизнинг турли ҳудудларида шаклланган адабий муҳит ва ижодкорларнинг янги асарлари таҳлил қилинди.  

Муҳими анжуман орқали бугун ёшларга мумтоз адабиётимизни тарғиб қилиш ва ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш, китобхонликни оммавийлаштиришдаги ютуқлар ва камчиликлар муҳокамалар марказида бўлдики, бу ҳам бўлса адибларимиз илмий меросини чуқур  ўрганишга ва ривожига хизмат қилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yG2aF_jy0ps" title="Mumtoz adabiyotimizning dolzarb muammolari o`rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мумтоз адабиётимизнинг долзарб муаммолари ўрганилди (+видео)