Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Маҳаллабай ишлаш тизими: натижалар ва режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда банк Бошқаруви раҳбарияти, мижозлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда банк соҳаси фаолиятига тамомила янги ёндашув жорий этилган. Бу жараёнда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва иқтисодий фаолликни кучайтиришга қаратилган “маҳаллабай ишлаш тизими” муҳим аҳамият касб этмоқда.

2024 йил 16 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка ўргатиш ва молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилган эди. Шу асосда “маҳалла банкири” ва уларнинг ёрдамчи агентлари институти ташкил этилди.

Бугунги кунда Бизнесни ривожлантириш банки тизими орқали 614 та маҳаллада 232 нафар маҳалла банкири ва 614 нафар ёрдамчи агентлар фаолият юритмоқда.

– Банк томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, 2025 йилнинг 9 ойи давомида 214 мингдан зиёд фуқаро даромадли меҳнат билан таъминланган бўлиб, режа 114 фоизга бажарилган, – дейди Бизнесни ривожлантириш банки Давлат дастурлари билан ишлаш ва маҳаллада тадбиркорликка кўмаклашиш департаменти директори Миразиз Эгамбердиев. – Шулардан 81 минг 871 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилган (111 фоиз бажарилган), 132 137 нафари эса тадбиркорликка жалб этилган (116 фоиз бажарилган). Шу давр мобайнида банк ташаббуси билан 1 026 та тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилган, уларда келиб тушган 4 282 та мурожаатнинг асосий қисми ижобий ҳал этилган. Бу орқали 5 515 та янги иш ўрни яратилган. Ҳисобот даврида маҳаллаларда амалга оширилиши режалаштирилган 19 617 та микролойиҳадан 22 078 таси амалга оширилди. Бунинг натижасида 45 497 та янги иш ўрни ташкил этилди. Бу режадан 16 фоиз кўп деганидир.

– Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида банк томонидан жами 3,48 трлн. сўм кредит ажратилди ва бу кўрсаткич режага нисбатан 104 фоизни ташкил этди, – дейди Бизнесни ривожлантириш банки Давлат дастурлари билан ишлаш ва маҳаллада тадбиркорликка кўмаклашиш департаменти директори ўринбосари Хуршид Мўминов. – Бир қатор давлат дастурлари доирасида қуйидаги натижаларга эришилди. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури – 541,9 млрд. сўм (123 фоиз) “Бизнесга биринчи қадам” дастури – 243,5 млрд. сўм (115 фоиз) “Маҳалла лойиҳаси” дастури – 796,3 млрд. сўм (101 фоиз) натижага эришилди. Банк фаолиятида нафақат молиявий кўрсаткичлар, балки кадрлар салоҳиятини ошириш ҳам муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар учун тимбилдинглар ва SMM курслари ташкил этилди.

Анжуман якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Бизнесни ривожлантириш банки келгусида ҳам замонавий банк хизматларини кенгайтириш, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли ишончи ва фаровонлигини ошириш йўлида фаолиятни изчил давом эттиришини маълум қилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнесни ривожлантириш банки: 132 мингдан ортиқ фуқаро тадбиркорликка жалб қилинди