Ўмон Султонлигининг “Asdaaoman” нашри “Ўзбекистон ва ЕИ стратегик ҳамкорлигининг янги саҳифаси” номли мақола эълон қилди. Унда ЎзА мухбирининг сиёсий фанлар доктори, профессор Сайфиддин Жўраевдан олган интервьюси матни эълон қилинган.
Таҳлилчи Президентимизнинг Брюсселга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) имзоланиши кутилаётганини қайд этган.

Мақолада ташқи ва хавфсизлик сиёсати соҳаларида амалий ҳамкорликни янги давр талабларига мос тарзда кенгайтириш – минтақавий ва халқаро ҳамкорлик мулоқотлар платформаси яратилишига замин бўлиши, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон билан амалий сиёсий муносабатларнинг янги давр талаблари ва қонуниятлари билан уйғунлашиб бораётганлиги, бу йўналишдаги ўзгаришларда умуминсоний ва демократик қадриятлар, давлатчилик ривожланиши ва ислоҳотларни амалга оширишда қонуннинг устуворлиги ўз натижаларини бераётгани таъкидланган.
Шунингдек, EPCA битими ўлкамиз ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги имконият ва шарт шароитлар юзага келтириб, ўзаро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб бериши урғуланган.
М.Пирматова, ЎзА