Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлиб турибди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабат изчил ва прагматик асосда ривожланиб келмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва халқаро ҳамкорликка интилиш мазкур тузилма билан алоқаларни ҳам янги босқичга кўтариш заруратини кун тартибига чиқарди.

Шу мақсадда ЕИ ва Ўзбекистон 2018 йил такомиллаштирилган ва кенгайтирилган EPCA (Enhanced Partnership and Cooperation Agreement) битими бўйича музокараларни бошлади. Ушбу ҳужжат сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқи ва қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида янги тарихий босқични бошлаб бериши кутиляпти.

Барқарор ривожланиш маркази директори Элёржон Саминов ЎзА мухбирига берган интервьюсида минтақаларимиз ўртасида амалга оширилган ишлар натижалари, давлатимиз раҳбарининг ташрифи ва бўлажак музокаралардан кутилаётган натижалар ҳамда ҳамкорлик истиқболи хусусида атрофлича фикр билдирди.

– Ташриф доирасида имзоланиши режалаштирилган Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) ўзаро муносабатларда янги босқични бошлаб берадиган тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда.

EPCA республикамиздаги ислоҳотлар жараёни ва давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига чуқурроқ интеграциясига йўналтирилган стратегик концепцияни акс эттиради.

Мамлакатимизнинг асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири саналган ЕИ билан ўзаро товар айланмаси 2024 йил якунида 4,5 миллиард еврони ташкил этди. Ўзбекистон тузилманинг “Global Gateway”, “Horizon Europe” ва “Erasmus+” каби глобал ташаббусларида фаол иштирок этмоқда. Бу икки томонлама муносабат янги сифат босқичига кўтарилаётганидан далолат беради.

2022 йил томонлар EPCA бўйича музокараларни якунлаб, ҳужжатни ратификация қилиш жараёнини бошлаган эди. Ушбу янги келишув сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо эркинлигини кенгайтириш ҳамда “яшил энергетика” ва рақамли иқтисодиёт бўйича стратегик шерикликни мустаҳкамлаш мақсадини кўзлайди.

ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси, қўшма кенгаш ва инсон ҳуқуқлари бўйича мунтазам мулоқот икки томонлама муносабатнинг муҳим институционал асосини ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, 2021 йилдан Ўзбекистон ЕИнинг GSP+(Generalized System of Preferences Plus – Кенгайтирилган савдо преференциялари тизими) тизими иштирокчиси. Бу мамлакатга 6 200 дан ортиқ турдаги маҳсулотни Европа бозорига божсиз олиб кириш имконини беради. Натижада 2023 йил юртимизнинг ЕИ ҳудудига экспорти 2020 йилга нисбатан 40 фоиз ошди.

Айни пайт мамлакатимизга йўналтирилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициянинг 10 фоизи ЕИ ҳисобига тўғри келади. Германия, Франция, Италия, Нидерландия каби давлатлар иштирокида саноат, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги технологияси соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2023 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё Энергетика ва Иқлим форуми”да қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва углерод миқдорини қисқартириш бўйича ҳамкорлик концепцияси қабул қилинди.

ЕИнинг “Global Gateway” ташаббуси доирасида Ўзбекистонда 500 МВт қувватли қуёш электр станцияси қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ташаббус мамлакатнинг 2030 йилгача энергия балансида қайта тикланадиган манбалар улушини 25 фоизга етказиш стратегиясини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, ЕИ “Team Europe Initiative on Green Transition” дастури орқали республикамизнинг “яшил иқтисодиёт” сиёсатини молиявий ва техник кўмак кўрсатмоқда. Бу доирада сув тежамкор технологиялар, чиқиндиларни қайта ишлаш ва экотуризмни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тузилма юртимиз билан таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни Erasmus+, Horizon Europe, Tempus ва Jean Monnet дастурлари орқали амалга оширмоқда. Масалан, Erasmus+ доирасида 2014-2024 йиллар мобайнида 4 200 дан зиёд ўзбек талаба ва профессор-ўқитувчилар кўҳна қитъа давлатларида таҳсил олди, малака оширди. 2023 йил ЕИ қўллови билан Тошкент давлат техника университети ва Европа университетлари ҳамкорлигида қўшма “Smart Energy” илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Horizon Europe дастури доирасида эса ўтган йил беш илмий муассасамиз инновацион энергия ва иқлим соҳалари бўйича халқаро грантни қўлга киритди. Бу натижа мамлакатнинг илмий-инновацион салоҳиятини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим туртки берди.

Ташкилот билан демократик ислоҳотлар, қонун устуворлиги ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўналишларида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган. Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида ЕИ молиялаштирган “Women in Business” дастури орқали 2020-2024 йиллар давомида 800 дан зиёд хотин-қиз тадбиркорлик ва молия бошқаруви бўйича грант ёки тренинг билан қўллаб-қувватланди.

ЕИ фуқаролик жамияти ташкилотларининг иқлим, таълим ва ижтимоий тенглик соҳаларидаги ташаббусларини рағбатлантирмоқда, жамиятдаги ролини кучайтиришга ҳисса қўшмоқда.

Брюсселда Президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий ва сиёсий пойдеворини янгилаб, диёримизда амалга оширилаётган очиқлик, қонун устуворлиги, иқтисодий эркинлик ва “яшил ривожланиш” сиёсатини ЕИ демократик қадриятлари ва илғор тажрибаси билан уйғунлаштиради. Сиёсий мулоқотни кучайтириш, савдо ва инвестиция салоҳиятини ошириш, “яшил энергетика”, рақамли иқтисодиёт, таълим ва инновация соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш учун замин яратади.

EPCA имзоланиши ва амалга оширилиши натижасида Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига чуқур интеграцияси, инсон ҳуқуқи ва фуқаролик жамияти соҳасидаги, барқарор энергетика ва иқлим сиёсатидаги устувор йўналишлари қўллаб-қувватланади. Қолаверса, ЕИнинг молиявий, илмий ва технологик кўмаги мамлакатдаги модернизация жараёнини тезлаштиради, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлайди.

Брюсселда имзоланиши режалаштирилаётган EPCA битими фақат ташқи сиёсий ҳужжат эмас, балки Янги Ўзбекистоннинг очиқ, барқарор ва инновацион ривожланиш сари интилишини, давлатимизнинг глобал майдондаги муносиб ўрнини белгилайдиган муҳим сиёсий-иқтисодий қадамдир.

ЎзА мухбири Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва ЕИ муносабатларида янги босқич: Брюсселда ЕРСА битими имзоланади