Кейинги йилларда мамлакатимизда янги ёндашувлар асосида банк тизими маҳаллалар ривожига кўмакчи бўлиб келмоқда.
Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришда банклар фаол иштирок этмоқда. Бу орқали одамлар даромадли меҳнатга жалб қилинмоқда, турмуш даражаси ўсмоқда.
Камбағалликни қисқартириш борасида яратилган тизим ва унга йўналтирилаётган маблағлар ўз самарасини бермоқда. Маҳаллалар ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашаётгани, хонадонлардаги томорқа ва иссиқхоналар самарали фойдаланилаётгани бунинг яққол далилидир.

Ҳудудларда маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни даромадли қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу жараёнларда “Микрокредитбанк” ҳам турли лойиҳалар билан фаол иштирок этмоқда. Банк бошқаруви раиси О.Бутаев 22–23 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида бўлиб, ҳудуддаги тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказди
Чимбой тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган мулоқотда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммоларини тингланди.

Шунингдек, тумандаги Темирйўл маҳалласида эса ҳоким ёрдамчилари, маҳалла банкирлари ва маҳалла агентлари билан учрашув бўлди. Хонадонларда амалга оширилаётган микро¬лойиҳалар билан танишилди. Аҳоли таклифларидан келиб чиқиб, банкнинг ҳудудий масъулларига тегишли топшириқлар берилди.
Бундай фикр алмашишлар аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда одамлар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади. “Микрокредитбанк” жамоаси эса ҳар доим халқ билан бирга бўлишга, уларни тадбиркорлик орқали даромадли қилишга тайёр.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида