Қош қорая бошлади. Вақтим тиғиз. Хуллас, уйда бола, кечки овқат, ишнинг чарчоғи жам бўлиб, ҳаёлларимни бир-бирига аралаш қилиб юборган пайт.
Ишдан шошиб уйга қайтарканман, йўл-йўлакай рўзғор учун дўконга кирдим. У-бу олдим. Қора пакетга ярим тайёр чучварани ҳам солдирдим. Тез пишишини ўйладим.
Аммо уйга келиб пакетни очсам, чучвара кўкимтир тусга кирган. Ҳиди ҳам ғалати туюлди. Эскирган нарсани қайтиб бориб алмаштирай десам, дўкон узоқ. Чек ҳам берилмаган. Шунда қозон бошида ўзимни ўзим койидим. Шошганим, эътиборсиз бўлганим учун жаҳлим чиқди.
Бу ҳолат, афсуски, кўпчиликка таниш. Ҳали ҳам чек берилмайдиган, баъзи жойларда ҳатто касса аппарати ҳам йўқ дўконлар бор. Шундай жойларда муддати ўтган маҳсулотлар ҳам сотилади. У ердан бирор нарса олган харидор кейин на маҳсулотни алмаштира олади, на ҳақини сўрай олади.
Аслида, бундай муаммоларнинг олдини олишнинг энг самарали йўли бор. Бу жараёнда маркировка тизими масалага ечим беради. У маҳсулот ишлаб чиқарувчидан тортиб, харидоргича бўлган бутун занжирни рақамли кузатиш имконини яратади. Истеъмолчи маркировка белгиси орқали маҳсулот ҳақидаги барча маълумотни билиши, яроқсиз ёки қалбаки товарни осон аниқлаши мумкин.
Бу нафақат харидорнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, балки бутун савдо тизимида шаффофликни таъминланишида муҳам аҳамиятга эга.
Шу мақсадда жорий йил 6 октябрда Президентнинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулот етказиб бериш, рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш ҳамда бу жараён устидан назоратни кучайтиришни кўзда тутади.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировка тизими жорий этилган маҳсулотлар орасида яроқлилик муддати ўтган товарлар автоматик равишда савдога чиқарилмайди. Яъни бундай маҳсулот кассадан ўтмайди, унга чек ҳам берилмайди. Натижада истеъмолчига яроқсиз маҳсулот сотилишининг олди олинади.
Шунингдек, 2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январгача синов тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқади. “Сирли мижоз” ва назорат харидлари орқали савдо ва хизмат кўрсатиш сифатини текширади. Бу ташаббусистеъмолчи манфаатини кучайтириш, бозорни тартибга солиш ва ҳалол рақобат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам саналади.
Айни мавзу юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари – ижрочи директор Жамшид Ҳамроев билан суҳбатлашдик.
– Бугун бозорларда муддати ўтган ёки маркировкасиз маҳсулотлар ҳали ҳам учрамоқда. Рақамли маркировка тизими бу ҳолатларга қандай ечим бўлади?
– Рақамли маркировкалаш товар айланмасини автоматлаштирилган назорат тизимига айлантиради. У орқали ҳар бир маҳсулот ҳақидаги муҳим маълумотлар ишлаб чиқарувчи номи, санаси, яроқлилик муддати ва стандарти махсус код орқали аниқланади. Барча маълумотлар давлат ахборот тизимида сақланади.
Бу нафақат давлат ёки тадбиркорлар учун, балки харидор учун ҳам катта қулайлик яратади. Истеъмолчи мобил илова орқали маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот олиши, унинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин. Агар сохта ёки шубҳали маҳсулот аниқланса, истеъмолчи бу ҳақда тегишли идорага хабар бериши мумкин бўлади.
Давлат миқёсида эса тизим “қора бозор”даги товар айланмасини қисқартиради, солиқ ва божхона тушумларини оширади, назорат харажатларини камайтиради.
– Демак, тизим тадбиркор ва истеъмолчи учун бирдек фойдали экан. Уни тўлиқ жорий этиш учун қандай тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда?
– Тадбиркорлар бу тизимнинг хавфсизлик ва рақобатдаги устунлигини англаб етаётгани учун жорий этишга қизиқиш юқори. Истеъмолчиларга келсак, улар ҳам деярли тайёр. Чунки мобил қурилмасиз одам кам. Фақат илова ва платформалардан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш муҳим.
– Рақамли маркировка тизими “Оқилона истеъмол” дастури билан уйғун ишласа, натижа янада кучли бўлади. Федерация бу йўналишда нималар қилмоқда?
– Биз ҳар йили “15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” арафасида маънавий-маърифий тадбирлар ва танловлар ўтказамиз. Келгуси йилда сифатли маҳсулот ва хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар ўртасида янги танлов ташкил этиш режамиз бор. Танловда иштирокчиларни баҳолашда уларнинг рақамлаштириш даражаси ҳам муҳим мезон бўлади.
Шу билан бирга, ички бозордаги товар ва хизматларнинг сифати, хавфсизлиги ҳамда қонун талабларига мослиги бўйича мунтазам кузатувлар олиб борилмоқда. Айниқса, истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан бири саналган маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқини таъминлашга катта эътибор бериляпти.
Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи маҳсулот ҳақида олдиндан маълумот берса, харидор эркин танлаш имконига эга бўлади. Бу эса тушунмовчилик ва низоларни камайтиради.
Президентнинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Федерация фаолияти учун янги имкониятлар очди. Ҳозирда “сирли мижоз” ва назорат харидлари орқали аҳолини қийнаб турган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.
Рақамли маркировка шунчаки техник янгилик эмас. Бу истеъмолчи маданиятини, бозор интизомини ва ишонч муҳитини янги босқичга олиб чиқадиган ислоҳотдир. Маркировка маҳсулот сифати, ҳалол рақобат ва ишончни бир занжирда боғлайди. Тизим тўлиқ ишга тушгач, ҳар бир харид ортида масъулият ва шаффофлик мезонлари мустаҳкамланади.