Ҳозирги кунда гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Улар деярли барча ишларимизни битиришга ёрдам бермоқда. Жумладан, ишларга оид турли маълумотларни топиш, таълим олиш, мулоқот қилиш ва дам олишда ҳам мобил телефонлар, планшетлар ва компьютерлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланди.

Бироқ, гаджетлардан узоқ муддатли ва нотўғри фойдаланиш саломатлигимизга қандай таъсир қилади, унинг салбий таъсир ва оқибатлари қандай? Шу каби масалалар юзасидан Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтиходими Амангул Курбанбаеванинг фикрларига қизиқдик. 

– Бугун замонавий давр кашфиётлари инсониятга кенг имкониятларни тақдим этиши билан бирга, кутилмаган таъсирларга сабаб бўлаётгани ҳам бор гап. Кўп ҳолларда фарзандларимизни бировдан кам бўлмасин, тараққиёт билан ҳамнафас бўлсин деймизу уларнинг техникага қарам бўлиб, унинг салбий оқибатларига тушиб қолаётганини сезмаймиз. 

Унутмаслик керак, айни вазиятда аввало кўзларимиз энг кўп зарар кўраётгани бор гап. Илмий тадқиқотларга кўра, кўзнинг чарчаши, қуруқлик ҳисси, қўрқувчанлик ва визуал қобилиятнинг пасайиши айнан гаджетлардан нотўғри фойдаланиш туфайли учрайди. Онг ва фикрлаш қобилиятларида зўриқишга сабаб бўлувчи омиллар ҳам уларнинг таъсирида юзага келаётганини ҳам айтиб ўтишимиз лозим. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин: бугун уларсиз яшаб бўлмаслиги аниқ, болаларни ҳам ҳа, деганда назорат қилиш имкони бўлавермайди. Хўш, уларнинг таъсирига қарши қандай чораларни кўриш фойда беради? 

Дарҳақиқат, ишчи ходимларга бу борадаги тавсиялар сифатида айтиш мумкинки, аввало кўзлар соғлиғини сақлаш учун гаджетдан фойдаланиш вақтини чеклаш, ҳар 20–30 дақиқада 1–2 дақиқа давомида кўз машқлари қилиш, ёруғлик шароитига эътибор бериш ва экран ёрқинлигини созлаш лозим. Ота-оналар ёдда сақлаши лозим бўлган жиҳатлардан бири ҳам болалар учун гаджетлардан фойдаланиш тартиби ва вақтини назорат қилиши зарур. Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, экран вақтини чеклаш, танаффуслар қўйиш, масалан қоидасига кўра ҳар йигирма дақиқани белгилаган ҳолда. 

Экранни кўз даражасидан пастроқ ёки тик қаратмасдан ёруғлик ва контрастни мувофиқлаштириб, жойлаштириш ҳам бу борада муҳим саналади. Биламизки, технология билан узлуксиз ишлаш кўзлар намлигини йўқотишига сабаб бўлади. Бундай пайтда киприкларни тез-тез қоқиш лозим бўлади. Намланиш ва парваришини таъминлаш учун мунтазам кўз текширувлари ҳам лозим бўлади. Бу борада физик фаолликнинг ҳам ўрни юқори. Уни ошириб туриш қон айланишини яхшиллайди ва кўзларга ижобий таъсир кўрсатади. Экрандаги мазмунни назорат қилиб, мақсадли экрандан фойдаланишни ташкил этиб бориш ҳам айни вазиятда асқатади. Ўзбекистон Бош Давлат санитария врачи томонидан 2024 йил 19 январда тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари асосида таълим ташкилотларида ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар белгиланган. таълим ташкилотларида ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар белгиланган. Кўз саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари сифатида болаларнинг монитор ва планшетлардан фойдаланишда оптимал масофа 70 см, иш юзасигача эса 25 см.дан кам бўлмаслиги лозим. Иш жойлари чап томондан табиий ёруғлик тушадиган тарзда жойлаштирилиши лозим. Ўқувчилар мунтазам кўз гимнастикасини бажармоғи ҳам алоҳида белгиланган. Гаджетлардан фойдаланиш вақтига ёшга қараб чекловлар тасдиқланган бўлиб, 5 ёшгача бўлган болаларга электрон таълим воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.    

Дарс вақтида 1–4 синфлар – 10-20 дақиқагача, 5–11 синфлар – 15-35 дақиқагача фойдаланиши мумкин. Уй ва мактабдаги умумий фойдаланиш муддати синф даражасига қараб 80–170 дақиқа орасида белгиланади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугун гаджетлар ҳаётимизда фойдаланиш учун қулай ва зарур восита бўлса-да, улардан тўғри ва меъёрда фойдаланиш орқали саломатлигимизга хавфни камайтириб боришимиз муҳим ва бу аввало ўзимизнинг қўлимизда.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларнинг гаджетлардан фойдаланишини назорат қилиш қай даражада муҳим?