Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Женева шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 151-ассамблеяси доирасида қатор хорижий давлатлар парламентлари аъзолари билан учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси “Халқ кучи” партияси фракцияси раҳбари Юн Же Ок билан учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Туркия Буюк миллат мажлиси Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси Асуман Эрдўған билан ҳам учрашувда Парламентлараро Иттифоқнинг 2026 йил апрель ойида Истанбулда бўлиб ўтадиган 152-ассамблеяси доирасида қўшма тадбирлар ҳамда келгуси йил сентябрь ойида Самарқанд вилоятида ўтказиладиган Ёш парламент аъзоларининг 12-Глобал конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Словения парламентининг Ташқи сиёсат қўмитаси раиси Предраг Бакович билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланаётгани қайд этилди.

Учрашувда дўстлик гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглик ва барқарор ривожланиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат Раиси Женевада бир қатор давлатлар парламент аъзолари билан учрашди