2025 йил 21 октябрда “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари белгиланди. 

Жумладан, "аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш" тамойилини ҳаётга тўлиқ жорий этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларини аҳоли ва тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий тузилмага трансформация қилиш, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимликларининг маъмурий ваколатларини янада кенгайтириш, туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳудудий ривожланишга оид устувор вазифалари ва масъулият доирасини аниқ белгилаш.

2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.

Тажриба-синов даврида туман (шаҳар) ҳокимлари республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолияти устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этади.

Тажриба-синов даврида ҳоким ўринбосарларининг чекланган сони Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 6 нафар, туман (шаҳар) ҳокимликларида 4 нафар этиб белгиланади.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарувнинг ихчам ва самарали тизими йўлга қўйилади