Олимлар сайёрамизга яқинлашиб келаётган фалокатдан огоҳлантирмоқда. Канаданинг МакГилл университети олимлари тадқиқотига кўра, буғ гази ҳавога тарқалиши тўхтамаса, денгиз сатҳи кўтариб, бутун дунё бўйлаб соҳил бўйидаги шаҳарларни вайрон қилиши мумкин.

– Келажакда денгиз сатҳи кўтарилиши кутиляпти, бу қирғоқ бўйидаги шаҳарлар аста-секин сув остида қолишига олиб келади, – дейилган ҳисоботда.

Олимлар хулосасига кўра, Африка, Жануби-шарқий Осиё, Жанубий ва Марказий Америкада сув тошқини қирғоқ бўйидаги шаҳарлар ривожига хавф туғдирмоқда. Ўрганилаётган ҳудудлардаги 840 миллион бинонинг 136 миллиони 2100 йилга келиб денгиз сатҳи 20 метр кўтарилишидан зарар кўради. Бу иншоотларнинг кўпчилиги аҳолиси зич пасттекисликларда жойлашган. Хусусан, портлар, инфратузилма ва маданий мерос объектлари хавф остида қолиши тахмин қилиняпти.

– Иқлим ўзгариши ва денгиз сатҳи кўтарилиши океан яқинида яшаймизми ё йўқми, ҳар биримизга таъсир қилади, – дейди профессор Эрик Галбрайт.
Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, бу ҳисоб-китоб архитектор, режалаштирувчи ва ишлаб чиқувчилар учун жуда муҳим. Улар мазкур маълумотдан келажакдаги зарарни камайтириш мақсадида фойдаланишлари мумкин.

Аввалроқ  Жанубий Кореянинг Пусан Миллий университети ҳамда АҚШ Гавайи университети  олимлари ҳам глобал исиш тўхтовсиз давом этса, денгиз сатҳи кўтарилиши муқаррарлигидан огоҳлантирган эди.

“Nature Communications” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, агар глобал ҳарорат ўзгариши 1,8°С дан паст даражада барқарорлашмаса, Ғарбий Антарктида ва Гренландия муз қатлами йўқолиб боради. Шунингдек, денгиз сатҳи кўтарилиши янада тезлашиши мумкин.

Олимлар фикрича, ҳарорат 2,6-4,1°C ошиши 2150 йилга келиб денгиз сатҳини 1,4 метр кўтаради. Ўтган асрда денгиз сатҳи тахминан 20 сантиметр юқорилаган ва бу ўзгариш глобал исиш натижасида тезлашади.

Один из красивейших городов мира ушел под воду - ОТВПрим

Тадқиқот муаллифларидан бири Жун-Янг Парк тушунтиришича, Гренландия ва Антарктидадаги муз қатлами ҳолати ўзгаришини ҳисоблайдиган компьютер кўпинча муз эриши океанга таъсир этиши, бу эса ўз навбатида атмосферага зиён келтириши мумкинлигини эътиборсиз қолдиради. Муз қатлами, айсберг, океан ва атмосфера ўртасидаги ўзаро таъсирни биринчи марта акс эттирувчи янги иқлим моделидан фойдаланиб, олимлар муз эриши ва денгиз сатҳи тез кўтарилиши оқибатини фақат 2060 йилга келиб, яъни углерод эмиссияси мақсадига эришилган тақдирдагина олдини олиш мумкинлигини аниқладилар.

– Агар бунга эриша олмасак, муз қатлами тез эриб бораверади, – дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Аксель Тиммерманн. – Яқин 130 йил ичида денгиз сатҳи бир метр кўтарилади. Гренландия, Антарктида ва Арктика музи эриши туфайли глобал денгиз сатҳи ҳар йили 3 миллиметрдан кўп кўтарилмоқда. XXI аср охирига келиб денгиз сатҳи 20-30 см юқорилайди. Шу кичик рақам миллионлаб квадрат/километр майдонни сув босиши учун етарли. Агар бор музлик эриса, океан 60 метрдан зиёд кўтарилади.

Барча музликлар эриса...

КАК ИЗМЕНИТСЯ ЗЕМЛЯ, КОГДА ВСЕ ЛЕДНИКИ РАСТАЮТ

Тадқиқотчилар океан сатҳи кўтарилишидан энг кўп зарар кўрадиган ҳудудни ҳам келтириб ўтган. Масалан, Россия шимоли пасттекисликлари сув остида қолади. Пермафрост эриши натижасида Сибирнинг улкан ҳудуди ботқоққа айланади. Бир пайтлар денгиз бўлган Ғарбий Сибирь текислиги қуруқликни қайтариб олади. Агар Каспий кўтарилса, Волга ҳудудининг бир бўлаги ҳам ғарқ бўлади.

Европада 10 000 йил олдин Шимолий денгиз Буюк Британия, Дания ва Германия ўртасидаги улкан ҳудудни ютиб юборган. Нидерландиянинг салмоқли қисми денгиз сатҳидан пастда жойлашган. Агар мамлакат қирғоқ чизиғини ҳимоя қилувчи тўғон бузилса, миллионлаб одам зарар кўради. Болтиқ денгизи бўйидаги мамлакатларда ҳам сезиларли ўзгариш кутилади. Дания бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Осиёда Ганг ва Ҳинд дарёлари бўйида унумдор водийлар бор. Бу ҳудудларда миллионлаб одам яшайди. 600 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Шарқий Хитой текислигини эҳтимолий сув босиши ҳам инсоният учун катта йўқотишдир. 

Қадимий қитъа – Африка эса океандан баланд жойлашганлиги боис бошқа минтақаларга қараганда камроқ зарар кўриши фараз қилиняпти.

Сув сатҳи кўтарилишидан зарар кўрадиган яна бир ҳудуд – Шимолий Америка. Мексика кўрфази бўйидаги пасттекисликлар ҳам сув остида қолиши мумкин. Флорида, Янги Орлеан, Юкатан ва Кариб денгизидаги оролларнинг аксарияти йўқ бўлиб кетади.

Какие города и страны утонут, если мировой океан поднимется всего на метр -  Русская семерка

Жанубий Америкада эса Амазон, Парана ва Ориноко дарёлари бўйлаб текисликларни сув босади. Бинобарин, Буэнос-Айрес, Монтевидео, Белем, Картагена ва қирғоқ бўйи ҳудудлари каби мегаполислар сув остида қолиши мумкин.

– Бир қарашда яшил қитъа – Австралия сув тошқинидан холи ҳудуддек кўринади. Назарий жиҳатдан эса Эйр кўли атрофидаги пасттекисликлар сув остида қолиб, Орол денгизига ўхшаш ички денгиз ҳосил қилиши мумкин.

Сув сатҳи кўтарилишидан энг кўп зарар кўрадиган жой, шубҳасиз, Антарктида. Тадқиқотчилар таъкидлашича, бу қитъанинг ярми сув остида қолиши эҳтимоли бор. Маълумки, музли қитъада одам яшамайди. Бинобарин, фақат экотизим жиддий зарар кўради.

Нима бўлганда ҳам инсоният яна бир глобал экологик хавф қаршисида турибди. Афсуски, бу хавфни инсоннинг ўзи яратмоқда ва чорасини ҳам ўзи топиши лозим.

Саидмурод Раҳимов,

ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Океан сатҳи кўтарилиши кўп мамлакатлар учун ҳақиқий фалокатга айланиши мумкин