Қонун лойиҳасига шарҳ

Инсон саломатлигини асраб-авайлаш ва касалликларни бартараф этишда тиббиёт соҳаси ҳамда дори-дармон воситаларининг ўрни муҳим. Аммо дори воситаларини билиб-билмай қўллаш, айниқса, рецепт билан бериладиган дориларни қонунга хилоф равишда реализация қилиш, бу турдаги дори воситаларининг ноқонуний муомаласи инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, 2021-2024 йилларда доридан заҳарланган шахслар сони 18 минг 87 нафарни ташкил этган. 177 холатда эса инсон ўлими билан якунланган. 2022-2024 йил ва 2025 йилнинг 5 ойида 288 та ҳолатда 18 миллиард сўмлик 285 минг дона рецепт билан бериладиган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. 2024 йилда бу каби ҳолатлар 2022 йилга нисбатан 3 бараварга ўсган. Аниқланган ҳолатларнинг 80 фоизини кучли таъсир қилувчи дори воситалари ташкил этган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бу каби ҳолатларни бартараф этишга қаратилган.

Гап шундаки, амалдаги қонунчиликда рецепт билан бериладиган дори воситалари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган санкциялар номутаносиблиги боис бу борадаги ҳуқуқий механизмларни янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтирмоқда.

Шу мақсадда қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига рецепт асосида бериладиган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши жазо чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда.  

Жумладан, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган ҳолатларда жиноий жавобгарлик белгилаш ва икки юз баравардан уч юз бараваргача миқдорда жарима жазоси назарда тутилмоқда.

Шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима жазосини белгилаш, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун эса 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима жазосини белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасидаги нормалар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга хизмат қилади.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилади