Маълумотларга кўра, Зарбдор туманида жойлашган Жиззах давлат педагогика университетининг сиртқи бўлими биносида 3 миллиард 520 миллион сўмлик табиий газ ноқонуний сарфланган.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолат: Ғаллаорол туманидаги “А.У.Б.” оилавий корхонаси томонидан ҳам 2 миллиард 210 миллион сўмлик электр энергияси ўғринча ишлатилгани аниқланди.
Иккала ҳолатнинг умумий жиҳати битта: “ Билса – ҳазил, билмаса –чин” ёки "Давлатники –ҳамманики" каби тушунчаларнинг ҳали ҳам баъзи идора ва корхоналарнинг раҳбарлари онгида яшаб келаётгани. Бунинг оқибатида эса давлатга миллиардлаб сўмлик зарар келтирилиб, ресурслар танқислиги юз бермоқда.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
УзА