Яшиллик олами ҳаётимизнинг илдизи ва руҳий қувват манбаидир. Табиатнинг мўъжизалари саналган тоғлар, мусаффо сувлар, гулзорлар ва соф ҳаво қалбларга ором бағишлайди.

Аммо сўнгги йилларда техноген тараққиёт ва шаҳарлашиш жараёни табиатнинг асл гўзаллигини йўқотиш хавфини келтириб чиқармоқда. Шу боис, табиий муҳитни асраш ва унинг бойликларини авлодларга етказиш ҳар бир давлат ва инсоният олдидаги асосий бурчга айланган.  

Ана шундай табиат ва маданият уйғунлиги сақланган жойлардан бири — Хитойнинг Хуанлин қишлоғидир.

Мўъжизакор Хуанлин қишлоғи  Хитойнинг Цзянси вилоятида жойлашган, “мамлакатнинг энг гўзал қишлоғи” номи билан танилган ҳудуд.  

Чунки қишлоқ ўзининг бетакрор манзаралари билан машҳур.  Тоғлар орасидаги туманли манзаралар,  мусаффо ҳаво ва гуллар ҳиди бу ерни жонли картинага айлантирган. Шунинг учун Хуанлин кўпгина ижодкорлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Хуанлинда қадимий хуэй  услубида қурилган уйлар сақланиб қолган. Бу уйларнинг  оқ деворлари, қора томлари ва ўйма эшиклари орқали Хитойнинг анъанавий қишлоқ маданиятини ҳис қилиш мумкин.  Ўз тарихи ва ривоятига эга  бу қишлоқ нафақат туристик, балки маънавий аҳамиятга ҳам эга жой.

Хуанлин Хитойдаги энг машҳур туристик йўналишлардан бири бўлиб, сайёҳларга унутилмас таассурот ҳадя этади.  

Қишлоқда  меҳмонлар учун миллий услубда қурилган уйлар, чойхоналар ва табиий маҳсулотлар бозори фаолият кўрсатади.

Хулоса килиб айтганда, бу ажойиб қишлоқ табиат ва маданият мўъжизаси, инсон ва муҳит уйғунлигининг ёрқин намунаси. Масканда ҳар бир тош, ҳар бир гул ва ҳар бир уй тарихдан сўзлайди.  

Табиатни асраб-авайлаш, унинг гўзаллигини келажак авлодларга етказишда Хуанлин бутун инсоният учун ибрат бўлади.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/LQSvh3i3C1A" title="Tabiat — insonga berilgan omonat! " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, Искандар Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиат — инсонга берилган омонат! (+видео)