Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Тзачи Ҳанегбини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

“Бош вазир Нетаньяҳу менга Миллий хавфсизлик кенгашининг янги раҳбарини тайинлаш нияти ҳақида маълум қилди. Шу муносабат билан менинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ва Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари сифатидаги фаолиятим тугади”, деган Ҳанегби.

Миср разведкаси раҳбари Ҳасан Рашод 21 октябрь куни Қуддусда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан учрашди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди. Маълум қилинишича, суҳбатнинг мақсади АҚШ қўллаб-қувватлаган Ғазо бўйича сулҳни мустаҳкамлаш бўлган.

Европа давлатлари Украина билан биргаликда урушни тўхтатишга қаратилган 12 та пунктдан иборат тинчлик режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди. Дастлабки келишув шартларига кўра, Россия ўт очишни тўхтатишга рози бўлганидан сўнг, ҳар икки томон фронт чизиғини ҳозирги ҳолатда мустаҳкамлаб, келгусида ҳужумкор ҳаракатлардан воз кечиши керак бўлади.

Нью Йорк товар биржасида (CОМЕХ) олтин нархи 21 октябрдаги савдоларда 6 фоизга тушиб, бир троя унсияси учун 4100 долларга баҳоланди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди. Бу олтин нархининг 2013 йилдан бери бир кунлик энг катта пасайишидир. Кумуш ҳам арзонлашган ва Newmont каби тоғ-кон компанияларининг аксиялари кескин тушиб кетган. Олтин унцияси 4393 долларгача кўтарилиб, янги рекорд ўрнатганидан бир кун ўтиб пасайиш кузатилди. Bloomberg агентлиги бу пасайишни инвесторларнинг фойда олиш учун олтин сотиши билан изоҳлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқдаги иттифоқчи давлатлар Ғазо секторига қўшин юборишга тайёр эканини айтди. У бу ҳақда Truth Social тармоғида пост қолдирди.

“Яқинда бир қанча иттифоқчиларимиз менга аниқ ва очиқ айтди — агар сўрасам, улар Ғазога катта куч билан кириб, ҲАМАСни жиловлашга тайёр. Аммо мен ҳали эмас дедим”, деб ёзган Трамп.

Трамп ҳозирча ҳеч бир давлатга, жумладан, Исроилга ҳам секторга қўшин киритишга рухсат бермаганини қўшимча қилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/o6rOd9epy3s" title="Xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)