2025 йил. 21150 тонна олий нав пахта. Ҳосилдорлик ҳозирча 43,6 центнерни ташкил этмоқда.

Тасаввур қиляпсизми, Марказий Фарғонанинг чўл-у қум барханлари бағрида бир гектар майдондан ўртача 43,6 центнердан хосил олинди. Бу бугунгача бўлган рақам. Ҳали ўнлаб гектар биринчи терим пахта далалари кутиб турибди. 

Ҳа, жорий йил тумандаги 139 та фермер хўжаликлари томонидан 4 минг 850 гектар майдонга серҳосил маҳаллий ҳамда хорижий ғўза навлари экилиб, агротехник тадбирлар асосида парваришланди. 76 схемада экилган 2 минг 700 гектар майдондаги пахта терим машиналарида йиғиб олинди. Умуман Ёзёвонда етиштирилган ҳосилнинг 50 фоизи техника билан терилгани эришилган ютуқнинг муҳим омилларидан бири бўлди.

Тумандаги “Илҳомжон олтин замини”, “Кенжа Акрам Худоёр”, “Ҳамзабек Қосимов”, “Мақсуда Хўжаева”, “Агропланет” каби кўплаб фермер хўжаликларида гектаридан 50 центнердан ошириб ҳосил олинди.

2025 йил пахта йили бўлди. Шартнома режаси бажарилган бўлсада, ҳали далаларда ҳосил мўл. Терим мавсуми бошлангандан буён ёғингарчилик бўлмагани учун пахта сифати бузилмади ва фақат юқори сортларга қабул қилинмоқда.

Ҳўш, энди айтинг, қачон Марказий Фарғона чўлларида Ёзёвон туманидаги каби “катта”, сифатли, серҳосил пахта бўлган?

Ёзёвонликлар мавсум охиригача ўртача ҳосилдорликни 50 центнердан оширмоқчи.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Фарғона “пойтахти” Ёзёвон рекорд ҳосилдорликка эришилди