Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Маълумки, “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан қатор таклифлар билдирилган ҳолда рад қилинган эди.

Қонун сенаторлар томонидан билдирилган таклифлар асосида Қонунчилик палатасида келишув комиссияси тузилиб, қайта ишланди ва Сенатга қайта киритилди.

Қонун билан давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши (мажбурий ёки ихтиёрий асосда), суғурта қилдирувчилар, суғурталовчилар, суғурталанган шахсларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича муносабатлар юзага келиши, суғурта ҳодисалари турлари мустаҳкамланмоқда.

Суғурталанган шахслар, суғурталовчилар, суғурта қилдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари манбаларига аниқлик киритилмоқда.

Бундан ташқари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш, амалга ошириш, тўловларни тайинлаш учун мурожаат қилиш ва ҳужжатларни кўриб чиқиш, тўловларни тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш механизмлари белгиланмоқда.

Қонун давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.

Сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг тегишли доимий комиссияси аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлис якунида қонунни ялпи мажлис муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ижтимоий суғуртаси қандай тартибда амал қилади?