Тил бу нафақат одамлар ўзаро мулоқот қилиши учун восита, балки маданиятнинг энг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Тарихий фактларга асосан, тил бир миллатнинг хусусиятларидан ташқари, ўша халқ қудратининг кўрсаткичи ҳам ҳисобланади.
Жумладан, Рим империясининг – лотин тили, орадан минг йиллар ўтганига қарамай ҳануз кимё, биология, фармацевтика, ҳуқуқшунослик ва бошқа кўплаб фан тармоқларида асосий терминлар сифатида учрайди. Ҳозирги кунга назар ташлайдиган бўлсак, 1,5 миллиарддан ортиқ аҳоли инглиз тилида мулоқот қилади. Бунинг сабаби тарихда дастлаб Буюк Британия кейинчалик АҚШ каби ривожланган давлатларнинг давлат тили бўлганлигидир.
Табиийки, қанча кўп хорижий фуқаролар сизнинг давлат тилингизда гапирса, шунча сизнинг тилингиз, давлатингиз халқаро майдондаги ўрни шунчалик катта бўлади.
21 - октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун арафасида юртимиздаги Олий таълим муассаларида таълим олаётган талабалар билан таълим жараёнлари, ўзбекона маданият, уларга ёрдам бераётган устоз ва дўстлари, келажакдаги орзу-мақсадлари ҳақида суҳбатлашишга улгурдик, уларни ўзбек тилида равон гапиришга ҳаракат қилишлари эса дилимизга ўзгача бир фахр берди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/PxPw6Ji5cQI?si=lVpTl6EeY9QuGe8t" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА