Авваллари Сардобанинг чекка ҳудудларида 55-60 центнер пахта олиш мумкин деса ҳеч ким ишонмаган бўларди. Сабаби, вилоят марказидан олисда, сув таъминоти оғир бўлган ушбу ҳудуднинг энг тажрибали деҳқонлари ҳам кўпи билан 30 центнердан нарига ўтмаган. Кўп холларда 13-15 центнер ҳосил билан кифояланиб, хўжаликлар аксар холларда зарарига ишлаган. Шу туфайли туманда доимо ишсизлик, ривожланишдан анча орқада қолиб келаётган эди. Бугунги кунга келиб вазият тубдан ўзгарди.

Сирдарё вилоятининг Оқолтин ва Сардоба туманларидаги сув таъминоти оғир ҳудудлар Сингапурнинг “Индорама” компаниясига ижарага берилди. Далага замонавий техника, хорижий тажриба кирди, илм билан амалиёт уйғунликда олиб борилди. Натижада бугун туман ҳар жиҳатдан олди қаторларда. Деҳқонларда моддий манфаатдорлик ошди, ишга муносабат ўзгарди. 

Нитин Кумар асли ҳиндистонлик. Бундан бир неча йил олдин ўз илми ва тажрибаси билан Ўзбекистонга келиб, шу заминга, одамларига меҳр қўйди. Ходимлар билан ишлашда қулай бўлиши учун 3-4 ой ичида ўзбек тилини ўрганди ва бугунги кунда компанияда ишлаётган хорижлик мутахассисларнинг 90 фоизи бизни тилда бемалол сўзлаша олади. 

Жорий мавсумда Сардоба ва Оқолтин далаларида жами 2 200 гектарда хориж нави экилди. Шундан 600 гектари Хитой нави, қолгани Ҳиндистон нави ҳиссасига тўғри келади. Ушбу майдонлардаги ғўза тўлиқ томчилатиб суғориш технологияси асосида парвариш қилинди. Натижалар ёмон бўлмади. 

Жорий йилда барча пахта майдонларидан юқори ҳосилку тилмоқда. Айтиш керакки, “Ўзбекистон-2030” стратегиясидаги беш устувор йўналишнинг учинчиси “Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳит муҳофазаси” масаласига қаратилган бўлиб, 2030 йилгача сув тежовчи технологияларни 4.3млн гектарда қўллаш кўзда тутилган. Хорижлик инвестор бу борада ҳам фаоллик кўрсатиб, ҳар йили томчилатиб суғориш тизимлари қўлланадиган майдонларни кўпайтириб бормоқда. 

- Бизда 176 та бригада бор, - дейди “Индорама”компаниясининг Сирдарё вилояти бўйича минтақавий раҳбари Овен Берри.

- Уларнинг ҳар бирига 60-120 гектаргача ер ажратилган. Хўжаликларга ишига қараб тўлов қилинади. Моддий рағбатлантириб борилади. Масалан, дала қўриқлаш учун, ҳар бир суғоришга, агротехник тадбирларга алоҳида тўлов. Хуллас, мавсум давомида қандай иш бажарилса барчасига тўлов қилиб борилади. Ҳосил учун ҳам бонуслар белгиланган. Қанчалик ҳосилдорлик юқори бўлса шунча кўп бонуслар берилади. Пахта теримида бугунги кунда 24та комбайн иштирок этяпти. Бизда 100% машина терими таъминланган. Ҳар бир комбайн кунига камида 40 гектар майдонни тера олади. Барчаси 2019 йилда олиб келинган. Сервис хизматлари даланинг ўзида ташкил қилинган ва ҳар бир машинага техник ходим бириктирилган. Ўз вақтида терим бўлса ҳосилдорлик ва сифат юқори бўлади. Муҳими, барчасини ёғингарчиликлар олдидан юқори навларда териб олмоқдамиз.

Маълумот учун айтиш керакки, бугунги кунда сингапурлик инвестор томонидан Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида 25 минг гектардан жами 50 минг гектар экин майдонларида деҳқончилик қилиб келинмоқда. Асосан юқори навли саноатбоп пахта ва буғдой етиштирилади. 

Ҳосил юз фоиз юқори унумдор комбайнлар ёрдамида йиғиб-териб олинади. Масалан, биргина комбайн бир кунда ўртача 60 тонна пахта тера олади. Агарда 55-60 центнерлик майдон бўлса 100 тоннагача теради. Ҳудди шу майдонни қўл теримида терилса 2500-3000 нафар ҳашарчи талаб этиларди. 

Машина ёрдамида терилган пахтанинг вазни 2 тонна келади ва у рулон қилиб далага тўкиб кетади, сўнгра улар тартиб билан махсус техникаларда даладан йиғиштириб олинади. Фарғона вилоятида тўлиқ қайта ишланиб, тайёр маҳсулот экспортга йўналтирилади. Бу эса қўшилган қиймат, юқори ойлик иш ҳақлари ва минглаб ишчи ўринлари демакдир. Хуллас жараённинг барчаси механизациялашган, жаҳон стандартларига мос келади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2J1P4WWIaag" title="Paxtaning xorij navidan fermerlarimiz manfaatdor" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ҳамроз Баёнов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахтанинг хориж навидан фермерларимиз манфаатдор (+видео)