21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Ўзбек тили – ўзбекистонлик ҳар бир фуқаро ҳамда ўзини ўзбекман деб ҳисоблайдиган барча инсонлар учун миллий ифтихор манбаи ҳисобланади. Тил нафақат алоқа воситаси, балки халқнинг тафаккури, маданияти, тарихий хотираси ва маънавий меросини ифода этувчи муқаддас неъматдир. Шу боис, уни муҳофаза қилиш, ривожлантириш ва авлодлар қалбига сингдириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Аммо давлат тили тўғрисидаги қонун ҳамда меъёрларга риоя этмаслик, тил софлигига амал қилмаслик холлари ҳам, афсуски, учраб туради. Хўш, Фарғона вилоятида тилимизни эъзозлаш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бизга вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова шу ҳақда гапириб берди.

– Миллий ўзликни англаш, жамиятда маънавий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда давлат тилининг ўрни беқиёс. Шунинг учун ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътибор фақат байрамлар билангина чекланиб қолмаслиги, балки кундалик ҳаётимизда ҳам намоён бўлиши керак, – дейди Соҳибжамол Тонготарова. – Ёш авлодни она тилида соф ва равон сўзлашишга, адабий тил меъёрларига амал қилишга ўргатиш – бугунги кунда ҳар бир ота-она, ўқитувчи ва зиёлининг муқаддас бурчидир.

Ўзбекистоннинг қадим ва маданиятли ҳудудларидан бири – Фарғона вилоятида ҳам “Давлат тили тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрлдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, ўзбек тилининг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш, уни ҳаётнинг барча соҳаларида татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар давлат сиёсатининг бир қисми сифатида изчил давом этмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва барча туман, шаҳар ҳокимликларида барча расмий ҳужжатлар давлат тилида юритилмоқда. Давлат идораларининг расмий сайти, ахборот тахталари, баннерлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ўзбек тилида савияли ва тиниқ ифода юритилиши таъминланган. Идоралар, муассасаларда “Давлат тилига ҳурмат – давлатга ҳурмат” шиори остида махсус ўқув-семинарлар ўтказиляпти.

Фарғонадаги ахборот марказлари, кутубхоналар, маданият муассасаларида ўзбек тилидаги адабиётлар фонди кенгайтирилмоқда. Вилоят телевидениеси ва радиоларида ўзбек тилидаги илмий-маърифий, адабий ва тарихий лойиҳалар кенг намоён бўлмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда вилоят телевидениесида “Микрофон – муаллифда”, “Еттинчи мўъжиза” дастурлари ташкил этилиб, ижодкор муаллифларнинг чиқишлари, китоблар таҳлилига бағишланган кўрсатувлар тайёрланмоқда.

Ҳарбий қисмлар, олий таълим муассасалари, ташкилот ва муассасаларда ўзбек тилининг софлигини сақлаш бўйича давра суҳбатлари, китоблар тақдимоти мунтазам ўтказиб борилади. Жорий йилда вилоятдаги 20 нафар ижодкорнинг янги нашр этилган китоблари тақдимоти ўтказилди. Ёшлар ўртасида адиблар ҳаёти ва ижоди, адабий тилда фикр юритиш бўйича викториналар, конкурслар ташкил этиляпти. Вилоятдаги олий таълим муассасаларида ўқитувчи ва талабалар орасида адабий тилда фикрлаш, нутқ маданияти ва тил меъёрларини қўллаш бўйича мунтазам тренинглар ташкил этилмоқда.

Миллий адабиётимиз  ривожига муносиб  ҳисса қўшган улуғ алломалар ва жадидлар – Муқимий таваллудига 175 йил, Мирзо Ҳўқандий таваллудига 145 йил, Ашурали Зоҳирий таваллудига 140 йил,  Чархий таваллудига 125 йил,  Собир Абдулла таваллудига 120 йил,  таниқли шоирлар  Ғулом Фатҳиддин ҳамда Мақсуда Эгамбердиева таваллудига 70 йил, Аъзам Ўктам таваллудига 65 йил тўлганлигига бағишлаб Қўқон шаҳрида Адабиёт байрами ўтказилди. Тадбирда Фарида Афрўз, Ғайрат Мажид, Нурбой Жаббор, Шаҳодат Исахонова,  Ҳулкар Ҳамроева, Наргиза Асадова, Нозима Юсуф каби таниқли шоир ва олимлар  иштирок этди.  

2020 йилдан бошлаб Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Фарғона ҳудудий бўлимида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ходимларини ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш курсларида ўқитиш йўлга қўйилди. Тингловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилдан Қўқон шаҳрида ҳам ўқиш ташкил этилди. Ҳар йили 400-450 нафар тингловчи бу ўқув курсларини тамомламоқда.  

Ташқи ёзувлар, пешлавҳа, реклама ва бошқа эълон, ахборот матнларининг давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида, хатоларсиз ёзилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мунтазам равишда ўрганишлар ўтказилиб, бошқа тилда ёки имло хатоси билан ёзилган ташқи ёзувлар ўзгартирилмоқда ва камчиликлар бартараф этилмоқда.

Вилоятда давлат тилининг нуфузини ошириш, уни турли соҳаларда тўлиқ татбиқ этиш борасида амалий ишлар изчил олиб борилмоқда. Бу жараёнда халқ, ёшлар, таълим тизими ва жамиятнинг ўзи фаол иштирок этмоқда. Ўзбек тилига бўлган бундай муносабат унинг келажакда янада баркамол ва мустаҳкам бўлишини таъминлайди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил – миллат руҳи, давлат таянчи