“Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган “Talaba Expo – 2025” лойиҳаси мамлакатимиз ёшларининг орзу ва интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Барча жойларда бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам “Talaba Expo – 2025” кўргазма-ярмаркаси юқори савияда бўлиб ўтди. Унда корхона ва ташкилотлар, иш берувчи тадбиркорлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси асосида жорий этилган “Келажакка қадам” лойиҳаси юртимизда ишсизликни, камбағалликни бартараф этиш, ёшларнинг меҳнат бандлигини таъминлашдек ўта долзарб масалаларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган “Talaba Expo – 2025” лойиҳаси юртимиз ёшларининг орзу-интилишларини батафсил ўрганиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.

 – “Келажакка қадам” лойиҳаси асосида ўз тадбиркорлик ишимни бошладим, – деди Элёр Раҳимов. – Фаолиятимиз хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ. Ҳозирда 8 нафар талаба учун иш ўрни яратилди. Келгусида Миллий банк билан ҳамкорликни янада кучайтириш ниятим бор. Бу эса қўшимча 20-30 нафар талаба учун янги иш ўрни яратиш имконини беради.

 – Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳрида завод ташкил этганмиз, – деди “Artel” компаниясининг бош мутахассиси Жаҳонгир Тошев. – Завод маиший техника воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона қуввати беш минг нафар ишчи меҳнат қилишига мўлжалланган. Мазкур “Talaba Expo – 2025 кўргазма-ярмаркасида 50 нафар талабага иш таклиф этдик. Бунга қўшимча тарзда яна 100 нафар талабани иш билан таъминлаш режамиз бор. 

Хоразм вилоятида бўлиб ўтган мазкур “Talaba Expo– 2025 кўргазма-ярмаркасида 128 та иш берувчи корхона ва ташкилот, тадбиркор ўзининг бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ҳақида ёшларга маълумот берди. Ярмаркага 10 минг 465 нафар талаба ташриф буюрди. 3 минг 453 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Иш ўринлари аниқлаган талабалар сони 1 минг 174 нафарни ташкил этди. 62 нафар йигит-қиз ўзларининг бизнес лойиҳасини тақдим этиб, тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилди. 

 Урганч шаҳрида ташкил этилган “Talaba Expo – 2025 кўргазма-ярмаркаси жуда ишчан ва амалий руҳда ўтди. Талабалар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг лойиҳалари билан яқиндан танишилди. Иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур лойиҳа ёшлар учун жуда фойдали бўлди.

Н.Усмонова,

 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Talaba Expo – 2025”: ёшлар учун манфаатли лойиҳа