ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳрида “Жажжи нурли юлдузлар” фестивалининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. 

Мактабгача ёшдаги истеъдодли болаларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, санъат ва маданиятга бўлган меҳрини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган фестивалда иштирокчилар “Сеҳрли ҳаракат” рақс ижроси, “Аждодлар мероси” фольклор чиқишлари, “Жажжи хонанда” қўшиқ ижроси ва “Мўъжизавий куйлар” миллий чолғуларда куй ижроси шартлари асосида ўз қобилиятини намойиши этди.

Фестивалда вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларидан якка ҳамда жамоавий тарзда иштирокчилар қатнашди.

[gallery-25801]

Якуний натижаларга кўра, “Сеҳрли ҳаракат” йўналишида Шеробод туманидаги 6-давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси, “Аждодлар мероси” йўналишида Узун туманидаги 5-давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоалари ғолиб бўлди. “Жажжи хонанда” йўналишида Узун тумани ва “Мўъжизавий куйлар” йўналишида Бойсун тумани иштирокчилари тенгдошлари орасида биринчиликни қўлга киритди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхоннинг “Жажжи нурли юлдузлар”и кашф этилди