Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-присининг 1/2 финалида ҳамюртимиз Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.
Мужибилло Турсунов мазкур босқичда украиналик Данило Лозан билан 6 раунд давомида рақобатлашди. Баҳс якунида чарм қўлқоп устамиз 57-57, 59-55, 58-56 очколар ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Шунингдек, ушбу вазн тоифасидаги иккинчи ярим финал жангида Карлос Утриа (Колумбия) биринчи раундда Нтетело Нкосини (ЖАР) нокаутга учратди.
Шу тариқа, WBC Гран-присининг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Мужибилло Турсунов ва Карлос Утриа ўзаро рақобатлашади. Финал жанги 5 декабрь куни ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА