Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури сўнгги кунида “Пахтакор” – “Қизилқум”, “Нефтчи” – ОКМК жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Тошкентда ўтказилган “Пахтакор” ва “Қизилқум” учрашуви 3:0 ҳисобида якунланди. Мазкур баҳсдаги голларга Игор Сергеев (дубль) ва Заид Таҳсин муаллифлик қилди. Фарғонада ўтган “Нефтчи” ҳамда ОКМК ўртасидаги баҳсда мезбонлар вакили Жамшид Искандеров 17-дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.  

Қайд этилган натижалардан сўнг, “Насаф” клуби 56 очко билан яққол пешқадам сифатида қолди. Ушбу клубни “Нефтчи” 54, “Пахтакор” 49 очко жамғарган ҳолда таъқиб қилмоқда. Лига жадвалининг кучли бешталигини “Динамо” 47, “Бунёдкор” 43 очко тўплаган ҳолда якунлади.

Шунингдек, ОКМК очколарини 40 тага етказиб олтинчи, “Навбаҳор”  эса 37 очко билан еттинчи ўриндан жой олди. “Сўғдиёна” 31,  “Қизилқум” 29 ва “Андижон” 28 очкога эга бўлиб, 8-10 ўринни банд этди. “Қўқон-1912” жамоаси эса 26 очко эвазига 11-поғонадан ўрин олган бўлса, “Сурхон” 25 очко билан Суперлиганинг ўн иккинчи жамоасига айланди.

“Хоразм”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Шўртан” миллий чемпионатимизнинг қуйи поғоналарида бормоқда.

Дарвоқе, ўтган 25 тур давомида рақиб дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган “Пахтакор” клуби аъзоси Игор Сергеев тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилмоқда. Унинг ортидан 14 тадан гол урган Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) ва Ҳусайн Норчаев (“Насаф”) бормоқда.  

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури 23-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ундан қуйидаги учрашувлар ўрин олган:

23 октябрь: “Хоразм” — “Пахтакор”, “Бухоро” — “Сўғдиёна”;

24 октябрь: “Қизилқум” — “Динамо”;

25 октябрь: “Шўртан” — “Нефтчи”, “Қўқон-1912” — “Навбаҳор”;

26 октябрь:  ОКМК — “Насаф”, “Бунёдкор” — “Машъал”;

27 октябрь:  “Сурхон” — “Андижон”.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: “Пахтакор” муҳим ғалабага эришди