Мисрнинг Қоҳира шаҳрида пара-пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этди.
Чемпионатда Муслима Нуриддинова -61 кг. вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Бекзод Жамилов (80 кг), Қудратой Тошпўлатова (67 кг) кумуш медалга эга чиқди. Аёллар ўртасида жамоавий, аралаш жамоавий дастурда терма жамоамиз иккинчи ўриндан жой олди. Насиба Тошпўлатова (45 кг) ва Рухшона Ўктамова (67 кг) бронза медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлади.

Қувонарлиси, илк бор ўзбекистонлик аёл спортчи пара-пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақада юртдошларимиз пара-пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионатидаги натижаларини янада яхшилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА