15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг кун тартиби жуда тиғиз бўлди. Давлатимиз раҳбари қатор учрашувлар ўтказди, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди ва қурилиши бошланаётган йирик объектдаги тантанали маросимда иштирок этди.

Хусусан, халқаро ҳамкорлик ва мамлакат иқтисодиёти ривожи йўлидаги муҳим воқелик – Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимни олайлик.

Жаҳоннинг етакчи компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум кўмагида амалга оширилаётган ушбу ташаббусда Саудия Арабистони компаниялари етакчи ўрин эгаллаган. Иқтисодий шерикликни янги босқичга кўтарадиган ушбу инновацион инфратузилма объекти, энг асосийси, “яшил иқтисодиёт” тамойилига ҳам мос келади. Яна бир муҳим жиҳат: янги аэропорт “яшил стандарт” талабига жавоб берадиган минтақадаги илк аэропорт бўлади. Терминалларда 46 000 квадрат метрли улкан “Duty free” ҳудуди ташкил этилади.

Тадбирда иштирок этган Саудия компаниялари етакчилари ҳам лойиҳанинг айнан экологик йўналишини алоҳида эътироф этди. Жумладан, “ACWA Power” компаниясининг Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Жон Заидий шундай деди:

– Бу тарихий аҳамият касб этган кунда биз икки мамлакат стратегик тараққиёт концепцияси амалда қандай ишлаётганига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Зеро, Янги аэропорт қурилиши айнан бир-бирига уйғун икки стратегия асосида амалга оширилади. Яшил энергияга босқичма-босқич ўтиш жараёнининг муҳим қисми сифатида мажмуа “net zero”, яъни нол чиқиндили бўлади.

“ACWA Power” компанияси бу йўналишни фаол қўллаб-қувватлайди. Биз бундай лойиҳалардан жуда мамнунмиз. Зеро, мажмуа нафақат янги сармоя жалб қилади ва минглаб иш ўринлари яратади, балки энергия тежамкорлиги ва экология барқарорлиги соҳасига инновация жорий этиш имконини ҳам яратади. Шу нуқтаи назардан мазкур аэропорт бутун Марказий Осиё учун намунавий мезон бўлиб хизмат қилади. Яъни, Ўзбекистон тажрибаси минтақадаги бошқа давлатларни ҳам яшил энергияга ўтиш жараёнини жадаллаштиришга илҳомлантиради. Биз шу жараённинг бир қисми эканимиздан фахрланамиз. Президентингиз томонидан илгари сурилган 2030 йилга қадар мавжуд манбаларнинг 54 фоизини “яшил энергия”га айлантириш мақсади ҳам трансформация тизимининг муҳим таркибий қисмидир.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги қўшма лойиҳаларнинг жами қиймати 27 миллиард доллардан ошган. Жорий йил бошидан буён юртимизда ушбу давлатнинг 2 миллиард долларлик инвестицияси ўзлаштирилди. Ўзаро савдо миқдори барқарор ўсмоқда, ҳаво қатнови сони ҳафтасига 60 мартага етди. Навбатдаги воқеа ҳам нафақат республикамиз транспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш, балки мамлакатни минтақадаги “яшил логистика” марказларидан бирига айлантириш сари қўйилган дадил қадамдир. Янги аэропорт нафақат юртдошларимиз, балки бутун Марказий Осиё учун янги даврни бошлаб бериши шубҳасиз.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жон ЗАИДИЙ: Янги аэропорт – Марказий Осиё учун намуна