17 октябрь куни Тошкентда “Қуёшли Олам” нодавлат нотижорат ташкилоти, ЮНИCЕФнинг Ўзбекистон ваколатхонаси ҳамкорлигида ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги иштирокида “Табассум” инклюзив устахонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат ва халқаро ташкилотлар, блогерлар, ОАВ вакиллари ҳамда ақлий ривожланишида ўзига хос бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Инклюзив устахона фаолиятининг асосий мақсади — ногиронлиги бўлган ёшларнинг санъат ва ҳунар орқали ўз салоҳиятини юзага чиқариш, жамият ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашишдир. “Табассум” лойиҳаси эса шунчаки ўқув майдони эмас, балки ижтимоий интеграция, ёшлар салоҳиятини ошириш ва катта ҳаётга қадам қўйишларига ёрдам ва тенг имкониятларини тарғиб қилувчи янги модель” дея таъкидлади, “Табассум” лойиҳаси ҳамда Қуёшли Олам” ННТ раҳбари — Шаҳноза Икромова. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,  ЮНИCЕФ, “Қуёшли Олам”,  Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда Ўзбекистон кўнгиллилар ассоциацияси раҳбари — Ширин Абидова иштирокчиларни табриклаб, бу каби устахоналар ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёрланишида беқиёс аҳамият касб этишини таъкидладилар. Шу билан бир қаторда тадбир давомида “Табассум” лойиҳасининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳам аҳамиятли экани тилга олинди. 

Маросим давомида “Табассум” лойиҳасининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳам аҳамиятли жиҳатлари тилга олинди.

Тадбир меҳмони, тадбиркор — Пўлат Салихов ўз чиқишида “бизнеснинг ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши — бу нафақат хайрия, балки жамият келажагига сармоя эканини, шу билан биргаликда, бундай хайрли лойиҳаларни кенг жамоатчилик орасида тарғиб этиб, қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқлиги”ни таъкидлади.  

“Улар учун Табассум нимани англатади” мавзусида ўтказилган суҳбатда эса болаларнинг ота-оналари ўз фарзандларининг бу марказ орқали ҳаётга янгича қараш, дўстлар орттириш ва ижодкорлик орқали ўзини ифода этиш имконига эга бўлаётганини самимият билан сўзлаб бердилар ва марказ ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар. 

  Керамика устаси Зиёда Улуғбек қизи ва Wеbster университети кўнгиллилари устахона фаолиятининг тарбиявий ва маънавий жиҳатдан аҳамияти ҳақида сўз юритдилар. Улар ёшлар билан бирга ижод қилиш, уларнинг ишончини мустаҳкамлаш жамият учун ҳам катта ўзгаришлар олиб келишини қайд этишди. 

““Табассум” маркази — ота-оналар ва жамоатчилик бирлашиб, барча болалар учун инклюзив хизматларни йўлга қўйиш мумкинлигини яққол кўрсатиб берувчи ёрқин намуна. Менимча, бундай ташаббуслар ва хизматлар ҳар ерда йўлга қўйилиши керак. Бу шунингдек, Ўзбекистонда инклюзив таълим ва кўникма ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар қандай йўналишда кетаётганини ҳам яққол акс эттиради” дейди, ЮНИСЕФ Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбар ўринбосари в.б. — Мария Алисеа. 

“Менимча, давлат сектори бундай марказларни ривожлантиришда жуда муҳим роль ўйнайди. Ижтимоий жавобгарлик ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки бу марказларга керакли хизматлар, қўллаб-қувватлаш ва ресурсларни тақдим этиш учун дастлабки молиявий ёрдамни таъминлайди. Шунинг учун барча бизнесларни бундай ташкилотлар ва хизматларни қўллаб-қувватлашга чақираман, шунингдек, ҳукуматнинг бу жараённи рағбатлантириши ҳам жуда муҳимдир” дейди, яна у. 

  Тадбир доирасида иштирокчилар учун маҳорат дарслари ўтказилди — улар керамика ясаш, шопперларни безаш ва расм чизиш бўйича ўз ижодларини синаб кўрдилар. Бу жараён нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам биргаликда ўсиш ва мулоқот майдонига айланди. 

Тадбир ниҳоясида эса “Табассум” устахонасининг ҳовлисида катта қозонда тайёрланган анъанавий палов дастурхонга тортилди — бу эса бирлик, меҳмондўстлик ва илиқ муҳит рамзига айланди. 

  “Табассум” инклюзив устахонаси — бу имконият эмас, имкон бериш маркази. Бу ерда ҳар бир бола ўз қадрини, ҳаётдаги ўз ўрнини топади. Ҳар бир кулгу эса — янги умид, ҳар қайси ижодий иш — мустақил ҳаёт сари кичик, аммо катта маъно касб этувчи одимдир. 

Ушбу  марказга фарзанди билан қатнайдиган оналардан бири — Дилдора Шарипова шундай дейди: 

“Ўғлим Аҳмаджоннинг Даун синдроми борлиги сабабли “Табассум” марказига у очилганидан бери мунтазам қатнаб келаман. Аввалига биз психологлар, педагоглар ва дефектологлар билан машғулотлар ўтказардик, эндиликда бир йилдан буён ҳунар ўрганиш машғулотлари ҳам йўлга қўйилган. Яъни мен ушбу марказнинг доимий иштирокчисиман. Шундан бери биз сезиларли ижобий ўзгаришларни кузатяпмиз — фарзандларимиз ўз фикрларини аниқроқ ифода эта бошлашди. Авваллари улар гапиришда қийналишарди, ҳозир эса тўлиқ гап тузиб, равон сўзлашяпти. Бундан ташқари, турли ижтимоий муҳитларга киришганда ҳам ўзларини янада қулай ва ишончли ҳис қилишяпти”. 

“Сизнингча, жамият бундай ёшларни қандай қабул қилиши керак?” деган саволга эса она шундай жавоб берди; 

 “Албатта, катта бағрикенглик билан ёндашиш керак. Ҳар бир бола бу дунёга яшаш ва ривожланиш ҳуқуқи билан келади. Улар ҳам ҳурмат ва эътиборга лойиқ. Албатта, жамиятда ҳали айрим камчиликлар бор, аммо сўнгги беш, ўн йил ичида фарзандларимиз учун анча яхши имкониятлар яратилди. Инклюзив мактаблар туфайли улар энди тенгдошлари билан бирга ўқиб, жамиятда ўз ўрнини топа бошлашди. Бу эса биз ота-оналар учун катта енгиллик, энди фарзандларимиз жамиятдан ажралиб қолишидан хавотир олмасак ҳам бўлади. Бу ҳақиқатан ҳам елкадан оғир юкни олиб ташлангандек гап бўлди”. 

Турли нуқсонлар билан туғилган ўз фарзандини қабул қилолмайдиган ота-оналарга  нима деган бўлар эдингиз?

“Фарзандим туғилган пайтда, албатта, мен катта стресс ва ҳиссий синовларни бошдан кечирдим. Аммо вақт ўтиши билан фарзандим мен учун ҳақиқий неъмат, ўзига хос мақсад билан берилган мукофотга айланди. У туғилгандан сўнг биз турли марказларга биргаликда бордик, ота-оналар сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Шу тариқа, тажриба алмашадиган ва бир-бирига ёрдам берадиган қарийб 1500 нафар ота-онадан иборат жамоа шаклланди. Бу марказ биз учун жуда фойдали бўлди, чунки фарзандларимиздаги ўзгаришларни кўриш бизга умид бағишлади, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топа олишини кўрсатди. Бу эса албатта, катта қувонч манбаи.

Афсуски, тан олиш керак,  ҳали ҳам фарзандини қабул қилишда қийналаётган, улар билан қандай муносабатда бўлишни билмайдиган ота-оналар ҳам бор. Уларга маслаҳатим шуки — болангизни жамиятдан ажратманг, аксинча, уни жамиятга қўшишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир болада салоҳият бор, ота-она сифатида бизнинг вазифамиз — уларни йўналтириш. Бу жараёнда биз ҳам инсон сифатида ўзгарамиз, сабрлироқ, меҳрибонроқ ва жасурроқ бўламиз. Мен бу ўзгаришни фарзандим орқали шахсан бошдан кечирганман. Ишонч ва фидойилик билан ёндашилса, катта натижаларга эришиш мумкин”.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/lUN_i9UjUvU" title="Toshkentda “Tabassum” inklyuziv ustaxonasi ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Табассум” инклюзив устахонаси очилди (+видео)