Покистон ва Афғонистон делегациялари мудофаа вазирлари бошчилигида икки давлат ўртасидаги сўнгги тўқнашув туфайли музокара ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келди. Бу ҳақда "Анадолу" маълум қилди. Ушбу мулоқот ўзаро эришилган сулҳ битими ортидан бошланиши кутиляпти.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқ орқали мамлакат номидан Хавожа Муҳаммад Асиф музокара олиб боришини билдирди.

– Муҳокамада асосий эътибор Покистон-Афғонистон чегарасида тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш учун шошилинч чоралар кўришга қаратилади, — дейилган баёнотда.

Икки томон ўртасида 15 октябрь куни эълон қилинган 48 соатлик оташкесим Қатар пойтахтида режалаштирилган мулоқот якунлангунга қадар узайтирилгани аввал хабар қилинганди.

9 октябрь куни Исломобод Покистоннинг “Теҳрик-и-Толибон” (ТТП) гуруҳига қарши кураш доирасида Кобулга ҳаводан бир неча  зарба берди. 11 октябрда Пактия вилоятида икки давлат чегара қўшинлари ўртасида шиддатли отишма юз берди.

Афғонистон расмийлари Қатар ва Саудия Арабистони воситачилиги туфайли жанг тўхтаганини маълум қилди. Афсуски, 14 октябрь куни чегарадаги таранглик яна кучайди. 15 октябрда Покистон афғон томонининг ўт очишни тўхтатиш талабига жавобан, 48 соатлик муваққат ўт очишни тўхтатиш ҳолатини эълон қилди.

Покистон 2021 йил Толибон Афғонистон устидан назорат ўрнатгандан бери мамлакат янги раҳбариятини ТТПга қарши чора кўришга чақириб келади. Исломобод томонидан террор ташкилоти сифатида тан олинган ТТП, Покистон ҳукумати фикрича, "Афғонистонда мавқеини мустаҳкамлаб олган ва тез-тез қўшни двлат ҳудудига ҳужум уюштириб туради, Кобул ҳукумати эса бу борада етарли чора кўрмаяпти. Афғонистон томони эса ўз мамлакатида ТТП мавжуд эмаслигини таъкидлайди.

ТТП ҳаракати Дуранд чизиғи бўйлаб жойлашган пуштун қабилавий ҳудудлари хизматидан фаол фойдаланади.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон ва Афғонистон делегациялари Доҳада