Баҳрайннинг Манама шаҳрида III Осиё ўйинлари бошланди. Унда қитъамизнинг 45 мамлакатидан 8 минг нафардан ортиқ ёш спортчилар 24 та спорт тури бўйича беллашувларда иштирок этади.

Гарчи, мусобақанинг очилиш маросими 22 октябрь кунига белгиланган бўлса-да, бугун 19 октябрь куни волейбол, кураш, гандбол, капади ва пенчак силат спорт турлари бўйича баҳсларга старт берилади.

Ушбу спорт турлари орасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари пенчак силат ва кураш мусобақаларида бугун илк баҳсларини ўтказади. Жумладан, кураш бўйича  Отабек Йўлдошбоев 65,  Дурдона Турсунова эса 70 килограммгача вазн тоифасида медаллар учун рақобатлашади. Пенчак силат баҳсларида Феруза Бозорова ҳамда Нурислом Рўзибоев саралаш босқичида куч синашади.

Волейбол ва гандбол бўйича ўтадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини 20 октябрь кунидан бошлайди. Унда волейболчиларимиз Қозоғистон термасини, гандболчиларимиз эса ҳиндистонлик рақибларини синовдан ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III Осиё ўйинларида 5 та спорт тури бўйича баҳслар бошланди