Туркиянинг Истанбул шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича "Satellite" таснифига кирувчи мусобақада дунёнинг 17 мамлакатидан келган 100 нафарга яқин қиличбозлар ўзаро рақобатлашди.

Қувонарлиси, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муса Аймуратов саралашда Австрия, Туркия ва Италия вакилларини енгиб, бронза медалини қўлга киритди. Афсуски, Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков,  Зуҳриддин Қодиров ва  Алпамис Уракбаев мазкур мусобақада турли босқичларда имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Муса Аймуратов сентябрь ойи якунида Бельгия давлатида ўтказилган қиличбозлик бўйича нуфузли “Satellite” турнирининг 1/2 финалида испаниялик Сантьяго Мадригални 15:10, украиналик Андрей Ягодкани 15:12 ҳисобида таслим этиб, олтин медални қўлга киритган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт: Муса Аймуратов "Satellite" турнирида совриндор бўлди