Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Туризм қўмитаси ташаббуси билан “UZBEKISTAN THE GOLDEN ROAD” (Ўзбекистон – олтин йўл) номли ҳужжатли фильм яратилди.
Картина британиялик машҳур олим, ёзувчи ва телебошловчи Беттани Хьюз томонидан “TREASURES OF THE WORLD” (Жаҳон хазиналари) сериали доирасида суратга олинган. Унда мамлакатимиз тарихи ва табиати замонавий киноэффектлар орқали ёритилган.

Фильм премьераси бугун, 18 октябрь куни Лондон вақти билан соат 19:00 да Британиянинг “Channel 4” телеканалида бўлади.
Уни тез кунларда Ўзбекистонда ҳам намойиш этиш режалаштирилган.
ЎзА