Пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида “Ҳамнафас” ижодий гуруҳининг “Баланс ва гармония” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

“Ҳамнафас” ижодий гуруҳи 2023 йилда ташкил топган бўлиб, ёш рассом ва ижодкорларни бирлаштирувчи ташаббус сифатида ўз фаолияти йўлида маълум мақсад ва вазифаларни қўйган.  

Жумладан, Ўзбекистон тасвирий санъати ривожига ҳисса қўшиш, халқимизнинг рангтасвирга бўлган иштиёқини ошириш, етишиб келаётган ёш рассомларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишини янада кучайтиришни мақсад қилган.

Ушбу “Баланс ва гармония” номли кўргазма гуруҳнинг биринчи кўргазмаси ҳисобланади. Кўргазмада намойиш этилаётган рангтасвир, графика ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари турли бадиий қарашлар, материаллар ва ифода услублари орқали ички мувозанат, руҳий барқарорлик ҳамда инсон ва олам ўртасидаги уйғунликни тараннум этади.  

[gallery-25780]

Кўргазмада мусаввирлар Дилшод Азизов, Карим Умиров, Бобур Ваҳобжонов, Болатбек Илёсов, Ўктам Исиргапов, Шоира Шодиева ва Сидиқбек Абдумўминовлар ўз асарлари билан иштирок этишди. Ҳар бир ижодкор ўзининг бетакрор бадиий тили орқали “баланс” тушунчасини талқин этди – кимдир ранглар уйғунлигида, кимдир шакл ёки ритм оҳангида инсон руҳиятидаги ички мувозанатни ифодалади.  

“Баланс ва гармония” – бу фақат кўргазма эмас, балки ҳиссиётлар, ҳаракат ва сукунат, ички ва ташқи олам ўртасидаги муносабатни излаш саёҳати. Томошабин бу маконда ўз руҳий ритмини тинглаш, эстетик тинчликни ҳис этиш имконига эга бўлади.  

Кўргазма 27 октябрга қадар давом этади.  

Гулноза Бобоева,  

Ойбек Пардаев (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмлар дунёсига саёҳат