“Transfermarkt” портали Англия Премьер лигаси клубларида тўп сураётган футболчиларнинг янгиланган нархларини эълон қилди.

Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган чарм тўп усталарининг трансфер нархи умумий ҳисобда 12,78 миллиард еврони ташкил қилмоқда ва ушбу кўрсаткич асосида Премьер-лига жаҳон футболидаги энг қиммат лига бўлиб турибди.

Биз учун аҳамиятлиси, мазкур рейтингда “Манчестер Сити” клуби аъзоси ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер суммаси ўзгаришсиз қолгани бўлди. Футболчимиз айни кунда 35 миллион еврога баҳоланиб, ўз нархида қолмоқда.  

Натижада Абдуқодир Ҳусанов Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида трансфер нархи энг қиммат ўйинчи бўлиб турибди. Шуни таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё минтақаси тарихида ҳали ҳеч қайси чарм тўп устаси бу қадар юқори трансфер нархига эга бўлмаган. Шунингдек, МДҲ мамлакатларидан чиққан ўйинчилар орасида энг қиммат футболчи номини ҳам сақлаб турибди.  

Маълумот ўрнида: Абдуқодир Ҳусанов айни дамда жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтказмоқда.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер суммаси ўзгаришсиз қолди